Жорий йилнинг 6 февраль куни “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмаси ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияда 24 нафар делегат ва таклиф этилган раҳбар ҳамда хизмат бошлиқлари, шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Хидирова ва раис ўринбосари Н.Абдуллаевлар иштирок этди.
Конференция Нодира Жаҳонгировна раисилигида олиб борилди ва “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисобот маълумотномалари хусусида ходимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Конференция иши давомида “Андижон МЭТ” филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020–2024-йиллардаги фаолияти «қониқарли» деб баҳоланди.
Шунингдек, «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали бошланғич ташкилоти касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Материал-техник таъминот гуруҳи комплектлаш бўйича муҳандиси Алимов Қобилжон Козимович сайланди. Касаба уюшма қўмитаси ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди ва Филиал касаба уюшма қўмитаси аъзоларига дублёрлар белгиланди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 2 нафар делегатлар ҳам сайланди.
Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.
“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали маъмурияти
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati