2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 31.01.2025
  • 97

⚡️БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ:

▶️ "Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали,
"Жиззах магистрал электр тармоқлари" филиали,
"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали,
"Навоий магистрал электр тармоқлари" филиали,
"Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали,
"Сурхондарё магистрал электр тармоқлари" филиали,
"Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали,
"Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали,
"Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали,
"Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали,
"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиали
Электр энергиясини узатиш ҳамда ҳисобга олиш гуруҳига мутахассис лавозимлари.

❗️ТАЛАБЛАР: Олий техник маълумотли, энергетика соҳасида камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиши, электр тармоқлари ва подстанциялари орқали оқиб ўтган электр энергиясининг технологик сарфлари ҳамда подстанцияларида ўз эҳтиёжи ва маъмурий биноларнинг хўжалик эҳтиёжи учун сарфланган электр энергияси таҳлилини қилиб бориш бўйича тажрибага эга бўлиши, шу билан бирга, ўлчов асбобларининг уланиш схемаларини мукаммал билиши; Энергетика соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим; Магистрал электр тармоқларига электр энергиясининг қабул қилиниши ва узатилиши бўйича ҳисоботларни  тўғри шакллантириш тажриба-кўникмасига эга бўлиши талаб этилади.

Мазкур бўш иш ўрнига ишга қабул қилинган муҳандис асосан 110–220–500 кВ кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялари орқали қабул қилинган ва узатилган электр энергияси бўйича ҳисоботларни таҳлил қилиб, тўғри юритилишини таъминлайди.

Бошқа эълонлар:«Бўш иш ўринлари» рукнида

❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-66-15, 71-236-62-27

Онлайн резюме

kadr_nes@uzbekistonmet.uzinfo@uzbekistonmet.uz

⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;

⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

‖  FacebookИнстаграмYouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati