Бугун, 2025 йил 28 январь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки ташаббуси билан Ўзбекистонга ташриф буюрган Мўғулистон ҳукумати делегациясини «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.Исақулов бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи кутиб олишди.
Айни пайтда давом этаётган учрашувда мўғулистонлик энергетиклар Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан бу йўналишда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик натижалари ҳамда истиқболдаги режаларни муҳокама этишмоқда.
⚡️ Шунингдек, мутахассислар Ўзбекистон ва Мўғилистон электр энергетика тизимининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини таҳлил қилиб, техник-муҳандислик масалалар бўйича тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорлик қилишни режалаштиришмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати