2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
Энди коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ҳар йили 1 мартга қадар амалга оширилади
  • 27.01.2025
  • 63

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарорининг 1-бандига мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш амалиёти йўлга қўйилган.

“Давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш” Услубиётининг (31.08.2022 йилда 3383-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган) 4-бандига асосан, давлат ташкилотлари томонидан коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ҳар йили 1 мартга қадар амалга оширилиши белгиланган.

 Юқоридагиларга асосан, жорий йилнинг 21 январь куни соат 15:00да Агентлик томонидан Зоом платформасида онлайн семинар ўтказилиб ушбу семинарда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати бошлиғи А. Рахмонов ҳам қатнашди.

 Семинар давомида «E-anticor.uz» электрон платформасида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашни амалга ошириш юзасидан тушунтириш берилиб, ташкилотлар масъул ходимларини қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

 

Мувофиқлик тизими (комплайнс) хизмати

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 https://t.me/uzmetaxborotxizmati