2025 йилда режалаштирилган ишларни бажаришда пудратчи корхонани аниқлашни жадаллаштириш учун “Ўзбекистон МЭТ” АЖ қуйидаги амалиётлар тўғрисида эълон қилади:
1. “Самарқанд МЭТ” филиали тасарруфидаги 220 кВли “Самарқанд” (2х200 МВА ўрнига) ва “Андижон МЭТ” филиали тасарруфидаги 220 кВли “Юлдуз” подстанцияларига (2х200 МВА ўрнига) модернизация лойиҳаси асосида олиб келинган 250 МВАли автотрансформаторларни жойига ўрнатиш, монтаж ва созлаш ишларини бажариш;
2. “Сурхондарё МЭТ” филиали “Аму” подстанциядан 125 МВА қувватли куч трансформаторини “Каттақўрғон” подстанциясига олиб бориш, АТ-3 сифатида ўрнатиш учун лойиҳа ишларини бажариш ва ўрнатиш, ишга туширишга шай (горячий резерв) ҳолатига келтириш;
3. “Шеробод” подстанциясидаги 125 МВА куч трансформаторини “Сурхон-500” подстанциясида эксплуатация қилиниб келинаётган 63 МВА қувватли АТ-1 куч трансформатори ўрнига ўрнатиш.
Пудратчи ташкилотлар томонидан 2025 йилда бажарилиши режалаштирилган хизматлар рўйхати
1. Андижон вилоятидаги 220 кВли “Юлдуз” подстанциясидаги 200 МВА қувватли 220/110/10 кВ АТ-1 трансформаторини демонтаж қилиб, унинг ўрнига подстанцияда транспорт ҳолатида сақланаётган, 2024 йилда ишлаб чиқарилган OSFPSZ-250000/220 русумли 250 МВА қувватли куч трансформаторни ўрнатиш ва созлаш ишларини бажариб тўлиқ ишга тушириш.
Оралиқ масофа (дастлабки): 0,01 км
Оғирлиги: 192,5 тонна
Ишларни бажариш муддати: Иш режимига асосан 2025 йил январь-март ойлари ичида 20 кун муддатда.
Иш ҳажми: Трансформаторни жойига ўрнатиш, синов ишлари (кучланиш беришдан олдин ва кейин), демонтаж-монтаж ва созлаш ишларини тўлиқ бажариш ҳамда кучланиш остига қўйиш.
Эслатма: Бажариладиган ишларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда экспертизадан ўтказилган смета ҳужжатлари ҳамда бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилиши лозим.
2. Андижон вилоятидаги 220 кВли “Юлдуз” подстанциясидаги 200 МВА қувватли 220/110/10 кВ АТ-2 трансформаторини демонтаж қилиб, унинг ўрнига подстанцияда сақланаётган, йиғма қисмлари тўлиқ монтаж қилинган, 2024 йилда ишлаб чиқарилган OSFPSZ-250000/220 русумли 250 МВА қувватли куч трансформаторни ўрнатиш ва созлаш ишларини бажариб тўлиқ ишга тушириш.
Оралиқ масофа (дастлабки): 0,01 км
Оғирлиги: 192,5 тонна
Ишларни бажариш муддати: Иш режимига асосан 2025 йил январь-март ойлари ичида 15 кун муддатда.
Иш ҳажми: Трансформаторни жойига ўрнатиш, синов ишлари (кучланиш беришдан олдин ва кейин), демонтаж-монтаж ва созлаш ишларини тўлиқ бажариш ҳамда кучланиш остига қўйиш.
Эслатма: Бажариладиган ишларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда экспертизадан ўтказилган смета ҳужжатлари ҳамда бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилиши лозим.
3. Самарқанд вилоятидаги 220 кВли “Самарқанд” подстанциясидаги 200 МВА қувватли 220/110/10 кВ АТ-1 трансформаторини демонтаж қилиб, унинг ўрнига подстанцияда сақланаётган, йиғма қисмлари тўлиқ монтаж қилинган, 2023 йилда ишлаб чиқарилган OSFPSZ-250000/220 русумли 250 МВА қувватли куч трансформаторни ўрнатиш ва созлаш ишларини бажариб тўлиқ ишга тушириш.
Оралиқ масофа (дастлабки): 0,025 км
Оғирлиги: 187,6 тонна
Ишларни бажариш муддати: Иш режимига асосан 2025 йил январь-март ойлари ичида 15 кун.
Иш ҳажми: Трансформаторни жойига ўрнатиш, синов ишлари (кучланиш беришдан олдин ва кейин), демонтаж-монтаж ва созлаш ишларини тўлиқ бажариш ҳамда кучланиш остига қўйиш.
Эслатма: Бажариладиган ишларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда экспертизадан ўтказилган смета ҳужжатлари ҳамда бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилиши лозим.
4. Самарқанд вилоятидаги 220 кВли “Самарқанд” подстанциясидаги 200 МВА қувватли 220/110/10 кВ АТ-2 трансформаторини демонтаж қилиб, унинг ўрнига подстанцияда транспорт ҳолатида сақланаётган, 2023 йилда ишлаб чиқарилган OSFPSZ-250000/220 русумли 250 МВА қувватли куч трансформаторни ўрнатиш ва созлаш ишларини бажариб тўлиқ ишга тушириш.
Оралиқ масофа (дастлабки): 0,01 км
Оғирлиги: 187,6 тонна
Ишларни бажариш муддати: Иш режимига асосан 2025 йил январь-март ойлари ичида 20 кун.
Иш ҳажми: Трансформаторни жойига ўрнатиш, синов ишлари (кучланиш беришдан олдин ва кейин), демонтаж-монтаж ва созлаш ишларини тўлиқ бажариш ҳамда кучланиш остига қўйиш.
Эслатма: Бажариладиган ишларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда экспертизадан ўтказилган смета ҳужжатлари ҳамда бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилиши лозим.
5. Сурхондарё вилоятидаги 220 кВли “Аму” подстанциясида сақланаётган АТДЦТН-125 000/220/110/10 русумли 1974 йилда ишлаб чиқарилган куч трансформаторини 220 кВли “Каттақўрғон” подстанциясига олиб бориб, лойиҳа асосида АТ-3 трансформатори ўрнига ўрнатиб ишга туширишга шай ҳолатга келтириш.
Оралиқ масофа (дастлабки): 400 км
Оғирлиги: 157 тонна
Ишларни бажариш муддати: Иш режимига асосан 2025 йил январь-март ойлари ичида 20 кун.
Иш ҳажми: Трансформаторни олиб бориш, лойиҳа ишларини бажариш, синов ишлари (кучланиш беришдан олдин ва кейин), демонтаж-монтаж ва созлаш ишларини тўлиқ бажариш ҳамда кучланиш остига қўйиш.
Эслатма: Бажариладиган ишларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда экспертизадан ўтказилган смета ҳужжатлари ҳамда бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилиши лозим.
6. Сурхондарё вилоятидаги 220 кВли “Шеробод” подстанциясида сақланаётган АТДЦТН-125 000/220/110/10 русумли 1965 йилда ишлаб чиқарилган куч трансформаторини “Сурхон-500” подстанциясидаги 220/110/35 кВли 63 МВА қувватли трансформатор ўрнига ўрнатиб ишга тушириш.
Оралиқ масофа (дастлабки): 70 км
Оғирлиги: 137 тонна
Ишларни бажариш муддати: Иш режимига асосан 2025 йил январь-март ойлари ичида 20 кун.
Иш ҳажми: Трансформаторни олиб бориш, синов ишлари (кучланиш беришдан олдин ва кейин), демонтаж-монтаж ва созлаш ишларини тўлиқ бажариш ҳамда кучланиш остига қўйиш.
Эслатма: Бажариладиган ишларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда экспертизадан ўтказилган смета ҳужжатлари ҳамда бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилиши лозим.
Харидлар трансформацияси офиси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
https://t.me/uzmetaxborotxizmati