Янгиликлар
Қонунбузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида
  • 20.01.2025
  • 16

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қуйидагиларга амал қилишга огоҳлантиради.

Ёқилғи-энергетика ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш, уларни талон торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш, бу борада давлат назоратини кучайтириш мақсадида, тадбиркорлик субъектлари томонидан энергия ресурслардан қонуний ва самарали фойдаланиш чоралари кўрилиши сўралади.

Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор берилиши талаб қилинади:

– электрон ҳисоблагичлар АСКУЭ ва АСКУГ электрон тизимларига тўлиқ уланган бўлиши;

– ҳисоблагичлар ва ўлчов воситаларига ўрнатилган муҳрларни соз ҳолатда бўлиши;

– таъминотчи корхонаси билан шартнома мавжудлиги;

– истеъмол қилинган энергия ресурслар амалдаги тарифларга асосан ҳисоб китоблар қилиниши;

– электр электр ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш;

– энергия ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш;

– ваколатли ташкилотлардан рухсат олмасдан, ЛТҲсиз, шартнома расмийлаштирилиши;

– ўчириш қурилмалари, газдан фойдаланиш ускуналари ёки ҳисоблагичга ўрнатилган пломбаларни қасддан бузишга йўл қўймаслик;

– газ қувурлари ёки ГТШларда, газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш режимини бузишга йўл қўймаслик;

– ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисоблагичнинг ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган ички эҳтиёт қисмларини ўзбошимчалик билан ўзгартириш, ҳисоблагичнинг конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш, рухсат этилмаган модем ёки бошқа алоқа воситаларини рухсатсиз улаш ёхуд бошқача тарзда ташқи таъсир кўрсатмаслик;

– ҳисоблагични ўрнатиш тартиби ва схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартирмаслик (давлат стандарти талабларига амал қилмаслик);

– ҳисоблагич ўрнатилган жойдан ташқари визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин йўллар билан, жумладан газ қувурлари (тармоқлари), байпас линиялари ва бошқа техник воситаларни яширинча монтаж қилиш орқали истеъмолчининг газ тармоқларига (қувурларига) уланмаслик;

Шу билан бирга, энергия ресурсларни иқтисод қилиниш бўйича ишлаб чиқилган ташкилий техник тадбирларни ўз муддатида бажарилиши лозим.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан энергия ресурслардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилган ёки «Ўзенергоинспекция» томонидан берилган бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва тақдимномалар ижроси ўз муддатида сифатли бажарилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонунига асосан, иқтисодий санкциялар қўллаш чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантириб ўтамиз.

Эслатма: Тадбиркорлик субъектларида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида иш фаолиятида қўллаш учун зарур бўладиган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати

1. Миллий энергетика ресурсларини сақланиши, энергиядан ва ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 940-сон Қонуни;

2. Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 2023 йил 13 мартдаги ЎРҚ-822-сон Қонуни;

3. Ўлчаш услублари ва воситалари, шунингдек, талаб қилинадиган аниқликка эришиш усуллари билан боғлиқ бўлган фаолият борасида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 апрелдаги “Метрология тўғрисида”ги ЎРҚ-614-сон Қонуни;

4. Маҳсулотлар, хизматлар, ишлаб чиқариш жараёнларини, мувофиқликни баҳолаш борасида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 февралдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги ЎРҚ-819-сон Қонуни;

5. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш борасида - Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сон Қонуни;

6. “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 февралдаги ПҚ-54-сонли Қарори;

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралда “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли Қарори;

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси ва Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”;

9. “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон Қарори;

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 80-сонли қарори;

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 86-сонли қарори;

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 88-сонли қарори;

13. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-939-сон “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни;

14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари” ва “Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари”;

15. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2002 йил 11 июнда 20-15-138/20-сон билан техник ҳужжат сифатида таснифланган “Электр ускуналарини синаш қоидалари ва меёрлари”;

16. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2008 йил 10 октябрда 1864-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисида” ги Низом; 

17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари”;

18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 27 февралда 20-15-62/24-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Электр ускуналарини тузилиш қоидалари”;

19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби” тўғрисидаги Низом;

20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”;

21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 638-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари”;

22. «Ўздавенергоназорат” агентлигининг 2001 йил 29 ноябрдаги 374-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Электр ускуналаридан фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидалари”;

23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 608-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари”;

24. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 ноябрдаги 711-сонли қарори билан тасдиқланган “Энергетика ташкилотлари ёнғин хавфсизлиги қоидалари”;

25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги таъминлаш борасида”ги - 326-сонли қарори билан тасдиқланган умумий техник регламенти;

26. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 июлдаги “Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган ўлчов воситалари борасида”ги Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорини 91-сон буйруғи;

27. “Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидалари” борасида – «Ўзнефтгазинспекция» ва “Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги”нинг қарорлари билан тасдиқланган қоидалари (Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 23 январда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2072);

28. Ўзбекистон нефть ва газ илмий – тадқиқот ва лойиҳалаш институтлари томонидан махсус ишлаб чиқилган қўлланмалар, йўриқномалар, технологик регламентлар ва бошқа шу каби меёрий ҳужжатлар билан белгиланган вазифаларга амал қилиш сўралади.

Манба: https://gov.uz/oz/uzenergoinspeksiya/news/view/33217

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>