2024 йил давомида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 720,60 млн доллар бўлган 10 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2024 йил давомида давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан 161,0 млн доллар ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 164,06 млн доллар (режага нисбатан 101,90 фоиз) маблағ ўзлаштирилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати