Наманган вилояти
⚡️«Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Тармоқлар хизмати мутахассислари томонидан «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л-524 бўлган электр узатиш тармоғи навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилди. Кўрик давомида аниқланган жузъий камчиликлар бартараф этилди.
Эътиборингизга ҳавола этилган суратларда тонгги соатларда назорат кўригига сафарбар қилинган бригаданинг иш жараёни акс этган. Суратлар электр монтёрлар томонидан олинган.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати