⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан ўтказилаётган назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг 110–220–500 кВ кучланишли электр тармоқлариида назорат кўригида аниқланган жузъий камчиликларни бартараф этиш ишлари акс этган. Жумладан, мутахассислар қушлар қўнишига қарши мосламаларнинг созлигини текшириб, металл конструкцияли таянч устунларининг остини мустаҳкамлаш ишларини давом эттиришмоқда. Цинган изоляторлар алмаштирилмоқда.
Бундан ташқари, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич тросслар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати