✅Президентимизнинг халқчил ташаббус ва ғоялари;
✅Ҳукумат олдига қўйган устувор вазифалар;
✅ “Ўзбекистон–2030” Стратегияси асосида ишлаб чиқилган, Олий мажлисда тақдим этилган Вазирлар Маҳкамасининг 5 йиллик Ҳаракат дастури 10 та устувор йўналишни қамраб олган.
Шунингдек ушбу йўналишлар доирасида иқтисодий-ижтимоий тармоқлар кесимида 400 та чора-тадбир аниқ белгилаб олинган.
✔️ 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажми 200 миллиард АҚШ долларига, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад эса камида 5 минг АҚШ долларига етказилади.
✔️ “2030 йилгача бўлган даврда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш стратегияси” ишлаб чиқилади.
✔️ 2030 йилга қадар саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 20 миллиард АҚШ долларидан 45 миллиард АҚШ долларига етказиш учун барча воситалар ишга солинади.
✔️ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали 2025 йилда энг юқори рейтингга эга тадбиркорлар 15 мингтага, 2030 йилга бориб 30 мингтага етказилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан
Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/48053
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/48055
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати