Ёшлар сиёсати
"ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!"
  • 21.10.2024
  • 53

 21 октябрь "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куни!" муносабати билан "Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали ходимлари "ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!" шиори остида ўтказилаётган челленжда  фаол қатнашмоқда.

   1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлаши, уларнинг ривожланиши учун шароит яратилиши белгилаб қўйилган.

   Тил- давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати , унинг турмуш тарзи тарихидир.

   Давлат тилига ҳурмат - юксак инсоний бурч эканлигини ёдда тутган ҳолда ўтказилаётган челленжимизда барчангизни фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

 

✍️  "Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>