Хотин-қизлар
Энергетика вазирлигида соҳа ходимлари учун “Энергетика соҳасига гендер ёндашувини жорий этиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди
  • 17.10.2024
  • 43

Ушбу семинарда Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари, шунингдек барча акциядорлик жамиятларининг гендер сиёсатини амалга оширишга масъул бўлган вакиллари иштирок этдилар.

Семинар Энергетика вазирлигининг Ўзбекистон энергетика соҳасини ислоҳ қилиш дастури доирасида, Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

Иштирокчилар гендер тенглиги, энергетика сиёсатига гендер истиқболини жорий этиш учун қулай муҳитни баҳолаш ва бошқа бир қатор тушунчалар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Шунингдек, семинар давомида энергетика ташкилотларида гендер ёндашувини жорий этиш ва гендер сезгирлигининг глобал тенденциялари мавзуларида ҳам фикр алмашилди.

Тадбир сўнгида томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ва бошқа кўплаб масалалар ҳақида фикр алмашишди.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/13247

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>