Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида” 2024 йил 5 июндаги ПҚ-210-сон қарорининг 7-бандида давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш учун онлайн тест синовлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ ва унинг тасарруфидаги филиалларнинг раҳбар ҳамда ходимлари Адлия вазрилиги томонидан, Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилган ҳолда, “Манфаатлар тўқнашувига оид” тест саволларида фаол иштироки таъминланди.
Ушбу тест саволлари орқали Акциядорлик жамияти бошқаруви ходимларининг манфаатлар тўқнашуви бўйича билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаб боришга эришилди.
✍️ Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати