Тармоқ илмий-техник кенгаши
Бугун ТДТУ "Электр таъминоти" кафедраси ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан халқаро илмий-техник анжуман бўлиб ўтди
  • 25.11.2021
  • 415

  Бугун, 2021 йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент давлат техника университети "Электр таъминоти" кафедраси ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан "Электр таъминоти тизиминг долзарб муаммолари" деб номланган халқаро илмий-техник анжуман бўлиб ўтди.

  Унда "Ўзбекистон МЭТ" АЖ бошқаруви раиси — Халқаро илмий-техник анжуман Ташкилий қўмитаси ҳамраиси  Д.А.Исақулов иштирок этди. Дадажон Айнақулович ўз нутқида университет педагогик жамоасини, кафедра профессор-ўқитувчиларини ярим асрлик самарали фаолияти билан табриклаб, бугунги кун энергетика соҳаси, электр энергетика тармоғининг ривожланиши ҳақида маъруза қилди.

  Халқаро мутахассислар қатнашган ушбу конференция ишида бир нечта хорижий мамлакатлар илмий-техник жамоалари видеоалоқа шаклида иштирок этиб, электр энергетика тармоғининг ривожланиши — илмий-педагогик жамоанинг самарали иш фаолиятига бевосита боғлиқлигини эътироф этишди.

  Эслатиб ўтамиз, халқаро илмий-техник анжуман иши икки кун давом этади.

 

✍️  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>