Коррупцияга қарши курашиш
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги 2024 йил 1-чорак якунлари бўйича ҳисоботи
  • 15.04.2024
  • 127

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Юқоридаги қарорга асосан, янги ташкил этилган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергиясини республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали этказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг асосий фаолият турлари ҳисобланади.

Бугунги кунда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида 14 та ҳудудий магистрал электр тармоқлари, Марказий реле ҳимояси ва автоматика хизмати, қурилиш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи функционал филиаллар мавжуд. Жамиятга қарашли 84 та подстанция ва 11 650 км дан ортиқ 220–500 кВли магистрал ҳаво электр узатиш линиялари мавжуд. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Марказий аппарати ва таркибидаги тузилма ҳамда филиалларда жами бўлиб, 4300 нафардан зиёд мутахассис-ходимлар меҳнат фаолияти олиб бормоқда.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг uzbekistonmet.uz расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда «Коррупцияга қарши курашиш — Ўзбекистон МЭТ» АЖ номли рукн ва саҳифалар очилган.

Унда жамиятимиз томонидан Коррупцияга қарши кураш йўналишида олиб борилаётган ишлар, маълумотлар бериб борилади.

 Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупсиоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

 Мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва «яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда, «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаларининг жорий этилиши юзасидан муҳим вазифалар ижроси таъминланмоқда.

 Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида хориж амалиёти уйғунлигида коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган самарали механизмларни жорий этиш — давр талаби ҳисобланади.

2021 йилнинг 22 июлда Акциядорлик жамияти энерготизимда биринчилардан бўлиб ISO 37001:2016 коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро сертификатини олишга муваффақ бўлди.

 Халқаро стандарт талабларига кўра, …

 

Батафсил:

 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ҳисобот даврида (2024 йил И чораги давомида) ишга қабул қилинган (ротация қилинган) раҳбар кадрлар тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ

 

 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги  2024 йил 1-чорак якунлари бўйича

ҲИСОБОТИ

 

✍️ Нигора Абдуллаева, «Ўзбекистон миллиий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати бошлиғи

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>