Лойиҳалар
“Сирдарё ИЭС”дан 220 кВ ли ҳаво линиясини ва 220 кВли “Зафаробод” нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси ҳақида
  • 14.08.2023
  • 337

Лойиҳа номи: “Сирдарё иссиқлик электр станцияси”дан 220 кВли ҳаво линиясини ва 220 кВ кучланишли “Зафаробод” нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси

Лойиҳа қуввати: Лойиҳа доирасида 2х144 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғи ҳамда 500 МВА қувватга эга 220 кВли подстанция қурилади.

Лойиҳани амалга оширишга асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда.

Лойиҳа жойлашган ҳудуд: Сирдарё вилояти (Ширин ва Янгиер шаҳарлари, Ховос тумани) ва Жиззах вилояти (Зомин, Пахтакор, Шароф Рашидов, Зарбдор ва Фориш туманлари).

Лойиҳанинг амалга ошириш муддати: 2021–2024 йиллар.

Лойиҳа ишга тушиш вақти: 2024 йил декабрь.

Амалга оширилган ишлар: Лойиҳа ҳаво линиялари қурилиши ва подстанция қисмларига ажратилган.

220 кВли рақамли “Зафаробод” подстанцияси қисми бўйича: лойиҳани “тайёр холда топшириш” (“под ключ”) шарти асосида ўтказилган халқаро тендер натижаларига кўра 2021 йил 20 октябрда Бош пудратчи “Shanghai Electric Group Co.,Ltd.” (Хитой) компанияси билан шартнома имзоланди. Ҳозирги кунда Бош пудратчи томонидан ускуна ва жиҳозларни етказиб бериш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

2х144 км узунликдаги 220 кВли “Сирдарё ИЭСдан 220 кВ рақамли “Зафаробод” подстанциясигача ҳаво линиясини қуриш бўйича: лойиҳани “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида ўтказилган халқаро тендер натижаларига кўра 2021 йил 23 ноябрда Бош пудратчи “Sinohydro Corporation Limited” (Хитой) компанияси билан шартнома имзоланди. Ҳозирги кунда Бош пудратчи томонидан ускуна ва материалларни етказиб бериш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>