Эълонлар
ТЕНДЕР МУДДАТИ ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 1 ИЮЛИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ
  • 17.06.2020
  • 954

  Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сонли қарорига асосан “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 500 кВли ҒУЗОР–РЕГАР (507-ҲАВО ЛИНИЯСИ) ЭЛЕКТР УЗАТИШ ЛИНИЯСИНИ ТИКЛАШ” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
 
  Ёдингизда бўлса, Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2020 йил 6 май куни Халқаро тендер савдоси эълон қилинган эди. 2020 йил 4 июнь куни ушбу тендерга қатнашишга таклифларини тақдим этган халқаро ва маҳаллий компаниялар иштирокида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ марказий аппарат биносида видеоконференция орқали тендер олди музокараси ўтказилди. Музокара жараёнида аксарият компаниялардан тендер муддатини узайтириб бериш тўғрисида таклифлар тушди.

  2020 йил 11 июндаги Харидлар комиссиясининг SL-02-сонли баённомаси асосида тендер муддати жорий йил 1 июлига қадар узайтирилди.

  Тендер ҳақида батафсил:  uzbekistonmet.uz/ru/

  About the tender:                 uzbekistonmet.uz/en/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati

>