7.6. «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан жамият таркибидаги филиалларда ишлаб нафақага чиққан ҳамда ишлаётган уруш фахрийларига, ишлаётган уларга тенглаштирилган шахсларга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 0,71 баробарига тенг миқдорида бир йўла моддий ёрдам берилади.
12.6. Қуйидаги мақсадлар учун бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳисобига ҳар ойда Жамиятнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 1% миқдорида маблағлар ўтказилишини таъминлаш:
• меҳнат фахрийлари, жамият ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) соғлигини тиклашга санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш учун;
14.10. Кам таъминланган ва кўп болали оилалар аъзолари, Чернобил АЭСдаги фалокатни бартараф этиш иштирокчилари, байналминалчи жангчилар, ишлаётган меҳнат фахрийлари ва ногиронларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси олдида хизматлари бор шахсларнинг маълум миқдорини ҳар йили касаба уюшмалари санаторияларида корхона ҳисобидан бепул соғломлаштирилишини жамоа шартномаларида кўзда тутиш.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси