Хотин-қизлар
Энергетика соҳасида меҳнат фаолияти юритувчи хотин-қизларга эътибор
  • 09.12.2022
  • 328

Жорий йилнинг 7–8 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Иқтисодий ва экологик фаолият координатори офиси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури кўмагида, “Qazaq Green” – Қайта тикланувчи энергия манбалари уюшмаси томонидан Марказий Осиё давлатларида энергетика соҳасида аёлларнинг иштирокини рағбатлантиришга қаратилган минтақавий семинар ташкил этилди.

Минтақавий семинарда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Хотин-қизлар кенгаши раиси Феруза Хаджимуратова ҳам иштирок этиб, Акциядорлик жамиятида гендер тенглик сиёсатини таъминлаш масалаларида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ва уларнинг амалий аҳамияти юзасидан маъруза қилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси

«Ўзбекистон МЕТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>