Янгиликлар
uzbekistonmet.uz: Ахборот хизматининг 2022 йил 2-чорак ҳисоботи
  • 30.06.2022
  • 259

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати 2022 йил 2-чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан  тасдиқланган медиа режага мувофиқ фаолият юритганини маълум қилади.

Батафсил маълумотлар ва уларнинг ҳаволалари ҳисобот манти охирига илова қилинган pdf форматидаги жадваллар орқали тақдим этилади.

Маълумот ўрнида:

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган таҳлилий мақола, расмий баёнот, ўтказилган матбуот анжуманлари ва брифингларда сўралган саволларга жавоблар, хабар ва маълумотларни ҳисобот жадвали шаклидаги иловалар орқали ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб борилмоқда.

Шунингдек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ЯГОНА ТЕЛЕФОН 71/236-6035 (матбуот котиби), бундан ташқари, ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-5646 ҳамда Девонхона (канцелярия) 71/236-6226 рақамлари фаолият кўрсатмоқда.

2021 йилда Call sentry рақами +998 (55) 500-5545 рақами ишга туширилди ва унинг иш фаолияти uzbekistonmet.uz веб-сайти билан интеграциялаштирилди.

Жамиятнинг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

 

Бундан ташқари, uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган.

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume

 

Акциядорлик  жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 9 та рукн, 47 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд.

Магистрал электр тармоқлари филиаллари ҳақидаги маълумотлар (филиал манзили, асосий иш фаолияти, боғланиш учун телефон рақамлари, филиал раҳбарининг исм-шарифи) харита шаклидаги инфографикага жойлаштирилган.

Айни пайтда веб-сайтга жойлаштирилган маълумотлар сони 2500 дан ортиқ бўлиб, кенг жамоатчилик учун очиқ. Веб-сайтда мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайн версияси, имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларга тезкор муносабат билдириш, ташрифлар статистикасини ўрганиш ва назорат қилиш, веб-сайт бўйича излаш имконини берувчи функциялар мавжуд. 

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати томонидан Очиқ маълумотлар порталига Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли маълумотларни жойлаштириш амалиёти Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сонли қарорининг тегишли бандларига мувофиқ 2019 йил октябрь ойидан бошлаб амалга оширилмоқда. 2021 йил 15 июль санасидан бошлаб Очиқ маълумотлар порталига Фармонда белгилаб берилган тартибдаги маълумотлар юкланиб, ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилмоқда.

Мисол учун, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳақидаги: умумий маълумотлар (номи, манзили, асосий иш вазифаси, подстанциялар сони ва магистрал электр тармоқларининг узунлиги, филиал ва таркибий тузилмалар, иш тартиби, раҳбарият таркиби ва уларнинг қабул кунлари, филиал ҳамда таркибий бўлинмалар ҳақида батафсил маълумотлар, иш телефон ва почта манзиллари, аҳоли ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича ягона ва ишонч телефон рақамлари, веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари); асосий кўрсаткичлар (статистик маълумотлар, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг миқдори /жами генерация/, электр энергияси транспортировкаси, электр энергияси импорти ва экспорт ҳажми); қўшимча кўрсаткичлар (бўш иш ўринлари, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари ва статистикаси, маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни https://cooperation.uz ва https://exarid.uzex.uz портали орқали амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари, давлат органлари ва ташкилотлари тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситаларининг сони) https://data.gov.uz порталига юкланмоқда.

Шунингдек, Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтига:

10 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/30

31 та Президент Қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/31

19 та Президент Фармонлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/32

19 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/33

9 та Норматив ҳужжатлар  http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/34 

2 та Халқаро ҳужжатлар http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/18 

жойлаштирилган.

Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда», «Янгиликлар», «ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш», «Инвестиция салоҳияти», «Тендерлар», «Бўш иш ўринлари», «Мурожаатлар», «Акциядорлар учун», «Асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари», «Ташқи қарз», «Биз билан боғланиш», «Қизиқарли хабарлар», «Ёшлар сиёсати», «Касаба уюшмаси», «Хотин-қизлар», «Халқ қабулхонаси»,  «Коррупцияга қарши кураш» каби рукнлари тегишли тартибда янгиланиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан, Жамият бошқарув раисининг 2019 йил 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати ташкил этилган.

Ахборот хизмати раҳбари лавозимига Урунов Улуғбек Пулатович тайинланган (66/к-сонли буйруқ, 23.08.2019 йил). Матбуот котиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан (10.12.2019) аттестациядан ўтганлиги тўғрисида 000010-сонли гувоҳнома олган.

ПҚ-4366-сон қарорга мувофиқ матбуот котибига маслаҳатчи мақоми берилган бўлиб, транспорт, тиббий ва иш ҳақи шартларига кўра бошқарув раиси ўринбосарига тенглаштирилган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Youtube) саҳифалари барқарор фаолият юритмоқда.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>