Эълонлар
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2022 йилда давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА
  • 11.04.2022
  • 311

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарорига асосан 2022 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 1 088,7 млн. долл. бўлган 8 та йирик инвестиция лойиҳа амалга оширилмоқда.

Юқорида келтирилган қарорга асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2022 йил январь-март ойлари давомида давлат ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан 3,0 млн. долл. ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 3,0 млн. долл. (100,0 % га бажарилди) маблағ ўзлаштирилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>