2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 110/10 кВ кучланишли «Жомбой» подстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилди

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиалида томонидан «Жомбой» подстанциясида 110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасида жойлашган Т-1 трансформаторнинг мойини тозалаш, 110 кВ ва 10 кВ кучланишли қурилмалардаги нуқсонларни бартараф этиш ишлари амалга оширилди.

  • 21.08.2025
  • 325
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли Л-524 электр узатиш тармоғида ("муҳофаза зонаси"да) профилактика ва хавфсизлик тадбирлари амалга оширилди

Электр энергиясини узлуксиз ва барқарор тарзда истеъмолчиларга етказиб бериш, юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари самарадорлигини ошириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали Электр узатиш линиялар хизмати ходимлари томонидан 500 кВ кучланишли Л-524 электр узатиш ҳаво тармоғида режавий-профилактика ишлари амалга оширилди.

  • 21.08.2025
  • 433
Электр таъминотидаги узилишлар тўғрисида

Тошкент туман электр таъминоти корхонаси Сизга шуни маълум қиладики, Тошкент тумани Бунёдкор МФЙ ҳудудида янгидан қурилиб битказилган 110/35/10 кВ Қизғалдоқ подстанциясини босқичма-босқич ишга туширилиши муносабати билан, Магистрал электр тармоқлари корхонаси масъул ходимлари томонидан 110 - 35 кВ тармоқларда монтаж ва демонтаж ишлари бажарилиши ҳисобига электр таъминоти қуйида кўрсатиб ўтилган тартибда қисқа муддатга ўчирилади.

  • 20.08.2025
  • 373
Бугун тонгда режалаштирилган таъмирлаш ишлари бир кунга сурилганини маълум қиламиз

Кеча хабар берилган таъмирлаш ишлари — эртага, 2025 йил 21 август кунига қолдирилди. "Тахиатош ИЭС"дан чиқувчи ва 220/110/10 кВ кучланишли ”Беруний” подстациясини электр энергия билан таъминловчи 220 кВли Л-Беруний тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудлари электр таъминотида вақтинча (қисқа муддатли) узилишлар кузатилиши мумкин.

  • 20.08.2025
  • 308
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Янгиқишлоқ», «Бекат» ва «Мирзачўл» подстанциялардаги куч трансформаторлари юқори қувватлисига алмаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги 844-сонли қарори асосида «ҲЭТ» АЖ Жиззах ҳудудий филиали балансидан “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали балансига қабул қилинган 110/35/10 кВли «Янгиқишлоқ», «Бекат» ва «Мирзачўл» подстанциялардаги куч трансформаторларнинг юкламалари меъёридан ошганлиги сабабли юқори қувватлисига алмаштириш ишлари қуйидагича режа асосида олиб борилмоқда:

  • 20.08.2025
  • 364
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: «Иштихон» подстанциясида асфальт қопламасини ётқизиш ишлари якунланди

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиалида томонидан 20-сонли фармойиш асосида 220/110/10 кВ кучланишли «Иштихон» подстанцияси ҳудудида асфальт йўл қопламасини ётқизиш ишлари тўлиқ амалга оширилди.

  • 20.08.2025
  • 332
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ишлари давом эттирилмоқда

"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалида томонидан Элликқалъа тумани «Қилчиноқ» ОФЙ да жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Қилчиноқ» подстанциясида 4 МВА қувватли трансформатор ўрнига 10 МВА қувватли трансформатор ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

  • 20.08.2025
  • 388
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «ЮКСАК» подстанциясида таъмирлаш ишлари давом этмоқда

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 220 /110/35/10/6 кВ кучланишли «ЮКСАК» подстанциясидаги мойли ўчиргичлар кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

  • 20.08.2025
  • 340
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: 2025–2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда

"Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги подстанцияларда электр жиҳозларини мавсумга тайёрлаш ишлари белгиланган график асосида тизимли равишда олиб борилмоқда.

  • 20.08.2025
  • 388
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 35/6 кВ кучланишли «Шўр» подстанциясида таъмирлаш ишлари бажарилди

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 35/6 кВ кучланишли «Шўр» подстанциясининг Т-1 трансформатори режали жорий таъмирдан ўтказилмоқда.

  • 20.08.2025
  • 380
Диққат эълон! “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали бўш иш ўринларига танлов эълон қилади!

⚡️ Филиалининг асосий фаолияти — Сурхондарё вилоятида жойлашган магистрал электр тармоқлари ва подстанциялар фаолиятини мувофиқлаштириб, истеъмолчиларини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлашдан иборат.

  • 20.08.2025
  • 393
Диққат, Эълон! “Энг яхши таклифларни танлаб олиш” асосида шартномалар тузиш учун режалаштирилган хизматлар рўйхати

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ, “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/6 кВ кучланишли “Изолятор” подстанциясида мавжуд, қуввати 10 МВА бўлган 35/6 кВ кучланишли Т-2 трансформаторини таъмирлаш юзасидан

  • 20.08.2025
  • 548
Бугун “комплаенс-назорат” тизими самарадорлигини ошириш” мавзусидаги ўқув семинари ўз ишини бошлади

Бугун, 2025 йил 20 август куни пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизими самарадорлигини ошириш” мавзусида ўқув семинари ўз ишини бошлади.

  • 20.08.2025
  • 849
Электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин

Эртага, 2025 йил 20 август куни "Тахиатош ИЭС"дан чиқувчи ва 220/110/10 кВ кучланишли ”Беруний” подстациясини электр энергия билан таъминловчи 220 кВли Л-Беруний тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудлари электр таъминотида вақтинча (қисқа муддатли) узилишлар кузатилиши мумкин.

  • 19.08.2025
  • 339
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 35-220 кВ кучланишли подстанцияларда электр қурилмалари кўрикдан ўтказилмоқда

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Қўнғирот» подстанциясида мойли ўчиргичлар кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

  • 19.08.2025
  • 319
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ: Техник-муҳандислик назорати ўрганишларида аниқланган камчиликлари бартараф этилди

2025 йил 5 август куни “Жиззах МЭТ” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ «Даштобод» подстанцияда ходимларнинг иш жараёни «Ўзэнергоинспекция» Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишларда аниқланган камчиликлари бартараф этилди.

  • 19.08.2025
  • 373
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Подстанцияларда аккумуляторлар кунлик кўрикдан ўтказилмоқда

“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 35–110 ва 220 кВ кучланишли подстанцияларда электр таъминотининг узлуксизлигини таъминлашда муҳим бўлган аккумуляторлар ҳолати мунтазам назорат қилинади.

  • 19.08.2025
  • 326
ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ: Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида электр энергетика тармоғини яхшилаш бўйича тўртта йирик лойиҳа амалга оширилади

Жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Иргашев Қобул шаҳрида Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Ғани Бародар билан учрашув ўтказди.

  • 19.08.2025
  • 338
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли электр тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ «ЛСП» ҳаво тармоғи «Паррандачи» шаҳобчасининг 2-таянч устунида таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилди. Жорий таъмирлаш ишларида мутахассислар металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш ишларини бажариб, шикастланган тармоқ элементлари — изоляторларни янгиларига алмаштиришди.

  • 18.08.2025
  • 344
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли подстанцияларда 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ишлари давом эттирилмоқда

Осиё тараққиёт банки маблағлари жалб қилган ҳолда Андижон вилоятида 2023-2026 йилларда "Рақамли трансформация ва тақсимлаш тармоғининг барқарорлигини ошириш" лойиҳаси бўйича Асака тумани «Бирдамлик» МФЙ да жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Асака» подстанциясида 2 та 15 МВА қувватли трансформатор ўрнига 2 та 40 МВА қувватли трансформатор ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

  • 18.08.2025
  • 423