
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2024 йил 15 мартдаги 19-сонли йиғилиш баёнига асосан электр энергетика тармоғи корхоналари учун, яъни “Навоий ИЭС” АЖ томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга сотиш тарифи ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (12 та филиали учун) учун электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖдан харид қилиш тарифлари бўйича 2024 йил 1 апрелдан янги ички соҳа тармоқ тарифлари амалга киритилишини маълум қилади.







❗️ Ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчилар ҳамда тадбиркорлар диққатига!






Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 мартдаги «Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 114-сонли қарорига асосан акциядорлик жамиятлари йил давомидаги фаолияти жараёнида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тақдим этишлари белгиланган.

