Янгиликлар
ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИГА ЧЕКЛОВЛАР КИРИТИЛМАДИ. ТУРКМАНИСТОНДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИМПОРТ ҲАЖМИ ОШИРИЛДИ
  • 27.07.2020
  • 1752

   Аввал хабар берганимиздек, электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада ошиши натижасида истеъмол даражасининг кескин кўтарилиши, Ўзбекистон гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқариш ҳажми сув ресурслари танқислиги туфайли сезиларли даражада камайгани, бундан ташқари, Тожикистон Республикасидан қабул қилинаётган импорт амалиётининг кескин камайиши (Тожикистон гидроэлектр станциялари сув омборларидаги сув сатҳини камайиши оқибатида) сабабли электр таъминоти тизимига 0,8-1,0 фоиз миқдорида чекловлар киритилаётгани, бироқ бу жараён иссиқлик электр станциялари иш ҳажмининг оширилиши эвазига бартараф этилаётгани ҳақида расмий баёнот берилган эди:

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/

   Расмий сайтда: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Rasmiy saytda: http://uzbekistonmet.uz/oz/

   Подробно: http://uzbekistonmet.uz/ru/

 

   ❗️Шунингдек, масалани ижобий ҳал этиш мақсадида Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажмини бирмунча ошириш юзасидан музокаралар олиб борилаётгани, бу жараён 28 июль санасидан бошланиши режалаштирилгани ҳақида маълум қилган эдик. 

 

   ⚡️ ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ:

 

   FM.87.9 «Ўзбекистон-24» радиосининг «Фикрлар майдони» дастуридаги муҳокама: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/

   Ўзбекистонда бир кунда қанча электр энергияси истеъмол қилинади?

   https://t.me/uzmetaxborotxizmati/

   http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Барчага даҳлдор мавзу: энергия таъминотидаги технологик сарфлар ҳажмини биласизми?

   https://t.me/uzmetaxborotxizmati/

   Расмий баёнотларнинг турли талқини (холис ва нохолис ёндашув) истеъмолчилар фикрини чалғитиши мумкинлиги: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/447

 

 

 

   ‼️ РАСМИЙ БАЁНОТ:

 

   ✔️ Бугун, 27 июль куни соат 01:35 вақти билан Туркманистондан электр энергияси импорт ҳажми оширилди. Ҳозирча 500 кВли Қоракўл–Сердар ҳаво тармоқлари орқали Ўзбекистонга 80 МВт қувват етказиб берилмокда. Кун давомида етказиб бериладиган қувват ҳажми 200 МВтгача етказилиши режалаштирилган.

 

   ✔️ Ўтган ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари энергетика тизимида истеъмолни чеклаш ҳолатлари кузатилмади. Туркманистондан электр энергияси импортининг бошланиши мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган асосий электр энергиясига қўшимча равишда янги ҳафтанинг иш кунларида ҳам (одатда дам олиш кунларига нисбатан истеъмол даражаси кескин ошиши кузатилади) истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини беради.

https://faraj.tj/slide/zbekiston-voridoti-barq-az-tojikiston-kohish-joftaast/

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>