Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати томонидан Марказий диспетчерлик хизмати маълумотларига таяниб «РАСМИЙ БАЁНОТ: ТАЪСИР ЭТУВЧИ БИР НЕЧТА ОМИЛЛАР САБАБЛИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИГА 0,8–1,0 % МИҚДОРДА ЧЕКЛОВЛАР КИРИТИЛМОҚДА» номли хабар эълон қилинган эди.
Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/
Расмий сайтда: http://uzbekistonmet.uz/uz/
Сўнгра мазкур ахборот айрим ОАВ вакиллари томонидан нотўғри талқин этилганига муносабат билдирилди: https://t.me/ulugbekijodnamunalari/
Электр таъминоти умумтизимидаги чекловлар нима? Бу амалиёт нима учун зарур? Мисоллар тариқасида: http://uzbekistonmet.uz/uz/
Шунингдек, электр таъминотдаги техник-муҳандислик ҳолатлари, тежамкорлик ва самарадорлик масалалари, чекловлар тез орада бартараф этилиши FM.87.9 «Ўзбекистон-24» радиосининг «Фикрлар майдони» дастурида муҳокама этилди. Бошловчи Нозима Тошпўлатова.
ТАҚРИБИЙ ТАҚҚОСЛАШ: ЎЗБЕКИСТОНДА БИР КУНДА ҚАНЧА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИ?
Ўзбекистонда бир кунлик электр энергияси истеъмоли ўртача 195,6 млн кВт•соатни ташкил этмоқда (масалан 2020 йил 23 июль санаси кўрсаткичи)
195,6 млн кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун мазкур санада 46,557 миллион куб/метр табиий газ; 6 280 тонна кўмир; гидроэлектрстанция сув омборларидаги 8,1 миллион куб/метр сув сарфланган;
*Мисол учун айни кунларда нисбатан кўпроқ ишлатиладиган қуввати (истеъмол даражаси) 7 Вт лампани кВт айлантириб, тақрибий таққослаш мақсадида қуйидаги формулани ҳисоблаб кўрамиз. Бунинг учун 7 Вт ни 1000 сонига бўлиш зарур: 7 ÷ 1000 = 0,007 кВт. Демак, 1 та 7 Вт ли лампочка 1 соат ичида 0,007 кВт •соат электр энергияси истеъмол қилади;
Сўнг натижани 24 соатга кўпайтирамиз ва бир кунда 1 та электр чироғи узлуксиз ишлатилганда: 0,007 кВт × 24 соат = 0,168 кВт•соат электр энергияси истеъмол қилиши маълум бўлади;
✔Ўзбекистондаги кунлик ўртача истеъмолни 24 соат давом этган 7 Втли электр лампочкаси истеъмоли мисолига таққослаб кўрсак: 195,6 млн кВт•с ÷ 0,168 кВт•с = 1 164 285 714 дона электр лампочкаси ҳосил бўлади.
Фараз учун, Ўзбекистонда бир кунда ≈ 24 соат давомида 1 миллиард 164 миллион 285 минг 714 дона чироқ ёниб туради...
Эътибор беринг, бир кунда ишлаб чиқарилиб, ўша сониянинг ўзидаёқ истеъмол қилинган электр энергияси йирик технологик сарфлар (йўқотишлар) орқали етказиб берилган ва бунинг учун 46,557 миллион куб/метр табиий газ; 6 280 тонна кўмир; гидроэлектрстанция сув омборларидаги 8,1 миллион куб/метр сув сарфланган.
536 251 300 ТОННА ҚАЕРДА?
Энергетика тизимидаги ишлаб чиқишдан то истеъмолчи ҳисоблагичига кириб боргунча жами йўқотишлар сарфланган энергияга нисбатан ўртача 60,65–71,2%, истеъмолчиларга ўртача 29–40% энергия етказиб берилади.
Бу ҳақда батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/
Bu haqda batafsil: http://uzbekistonmet.uz/oz/
2019 йил 220–500 кВ тармоқлардаги технологик йўқотишлар 2,43% ни ташкил этиб, 1 466,9 млн. кВт•соатдан иборат.
Бу электр энергиясини тўлиқ тасаввур қилиш мақсадида уни барча учун таниш бўлган кўмирга айлантирамиз: ❗️ жами 84 804 000 тонна кўмир (1 вагонда 60 тонна) — ўртача 1 413 вагон кўмир бир йилда исроф бўлар экан.
Агарда Ўзбекистондаги (2019 йил) барча технологик йўқотишларни ҳисобласак, 536 251 300 тонна ёки 8 937 вагон — 149 эшелон кўмирдан иборат бўларкан.
Истеъмол маданиятини юксалтириш билан бир қаторда энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги масалаларига ҳам жиддий эътибор бериш — давр талаби. Афсуски, жуда кўпчилик истеъмолчилар буни ҳам ўзлари учун, ҳам жамият, ҳам мамлакат, қолаверса экотизим учун нақадар муҳимлигини англаб ета олганларича йўқ. Халқ таъбири билан айтганда, ҳар доим бўлишига ўрганилган неъматларимизнинг қадри у турли сабаб ва ҳолатларга кўра йўқ бўлиб қолгандагина билинмоқда.
Энергетиклар, хусусан электр таъминотига масъул ташкилот ва корхоналар, шу жумладан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳам халқимиз хонадонлари ёруғ, ёзда салқин, қишда иссиқ, тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз ва самарали, ижтимоий соҳа объектларининг барқарор фаолиятида бўлиши учун кеча-кундуз меҳнат қилмоқда. Ёз мавсумидаги юқори истеъмол туфайли киритилган кичик чекловлар тез орада тўлиқ бартараф этилади.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати