Янгиликлар
«АРҚОНГА ҚИЛ — МАДАД» ЁХУД УМУМСАХОВАТ ЙЎЛИДА ЖАМИЯТИМИЗ ИШТИРОКИ
  • 18.06.2020
  • 895

   Маълумки, жорий йил 1 май куни «Сардоба» сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босган эди. Давлатимиз раҳбари зудлик билан ҳодиса юз берган жойга етиб бориб, вазиятни барқарорлаштириш ишларига шахсан бош-қош бўлди.

   Ушбу фавқулодда вазият оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 2 минг 570 та уй-жой, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган ва 1 минг 781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган, 70 та ижтимоий объект, 20 минг гектарга яқин экин майдони, 828 километр йўл, электр, газ, ичимлик сув, алоқа тармоқларига талафот етган эди.

   Бу синов қаршисида халқимизнинг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги, меҳр-оқибати яна бир бор яққол намоён бўлди. Тезкор чора-тадбирлар натижасида Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 28 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган эди. Уларга биринчи даражали зарур шароитлар яратилиб, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар етказилди. Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар, вазирлик, уюшма ва аҳоли томонидан Сирдарёга ёрдам бериш учун ҳомийлик маблағлари ўтказилди, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва рўзғор буюмлари юборилди.

 

 

   Эл бошига иш тушганда кўпгина корхона ва ташкилотлар қатори «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳам хайрия ишларидан четда турмади. Масалан, коронавирус карантини пайтида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ходимлари ўз аризаларига кўра иш ҳақларининг бир қисмини ажратиб, умумий ҳисобда  210,5 млн сўм маблағларни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб берди.

   Батафсил:  uzbekistonmet.uz/uz/

   Подробно: uzbekistonmet.uz/ru/

   Шунингдек, жорий йилнинг 7 май куни «Сардоба» сув омбори тошқинидан зарар кўрган, вақтинча яшаш жойларида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларига Жамият томонидан 60,0 млн. сўмлик кийим-кечак, хўжалик ва уй-рўзғор буюмлари етказиб берилган эди. Техноген талафотдан зарар кўрган аҳоли вакиллари «Ўзбекистон МЭТ» АЖ жамоасига хайрия карвони учун миннатдорлик билдиришган эди.

   Батафсил: uza.uz/oz/

   Батафсил: uzbekistonmet.uz/uz/

   Батафсил: uzbekistonmet.uz/uz/

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Сардоба тумани ҳокимлиги томонидан «Agrobank» акциядорлик тижорат банки Сардоба филиалида очилган ҳисоб рақами — «Сардоба» сув омбори тошқинидан жабрланганларга кўмак хайрия жамғармасига 96 225 041 сўм маблағни ўтказиб берди. Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, ушбу хайрия ишлари Акциядорлик жамияти ишчи-ходимларининг ўз ихтиёрларига кўра ёзган аризаларига асосан жарғарма ҳисобига ўтказиб берилди.

   Техноген талафотдан зарар кўрган сирдарёликларга ёрдам қўлини чўзган саховатли инсонлар орасида  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ жамоаси ҳам борлиги бизни қувонтиради.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>