Янгиликлар
«САРДОБА» СУВ ОМБОРИ ТОШҚИНИДАН ЗАРАР КЎРГАН АҲОЛИ ВАКИЛЛАРИ ХАЙРИЯ КАРВОНИ ЮБОРГАН ТАШКИЛОТЛАРГА МИННАТДОРЛИК БИЛДИРИШДИ
  • 11.05.2020
  • 770

  Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув аппаратининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 7 май куни «Сардоба» сув омбори тошқинидан зарар кўрган, ҳозирда вақтинча яшаш жойларида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларига 60,0 млн. сўмлик кийим-кечак, хўжалик ва уй-рўзғор буюмлари етказиб берилган эди.

  Энергетикларнинг хайрия карвони Сайхунобод туманидаги касб-ҳунар коллежига эвакуация қилинган сардобаликлар Янгиер шаҳрига кўчирилган аҳоли учун жўнатилганди.

  Аҳоли вакиллари хайрия карвони ташкил этган ташкилотларга миннатдорлик билдиришди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг «Диёр» дастуридан лавҳа томоша қилишингиз мумкин.

 

Батафсил: uzbekistonmet.uz/uz/   

Batafsil:      uzbekistonmet.uz/oz/ 

Подробно: uzbekistonmet.uz/ru/ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>