Янгиликлар
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ХАЙРИЯ АКЦИЯЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
  • 08.05.2020
  • 866

  Аввал хабар берганимиздек,  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ходимлари ўз аризаларига кўра иш ҳақларининг бир қисмини, аниқроғи  197,61 млн сўм маблағларни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб берган эди.
Батафсил: uzbekistonmet.uz/uz/

  Карантин туфайли меҳнат таътилига  чиқиши тавсия этилган ходимларимиз ўз иш жойларига қайтгандан сўнг ёзилган аризалар асосида яна 12,9 млн. сўм хайрия суммаси ўтказилди ва Фонд ҳисоб рақамига «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ишчи-ходимлари номидан жами 210,5 млн. сўм беғараз ёрдам ўтказилди.

  Эслатиб ўтамиз,  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув аппаратининг қарорига мувофиқ кеча «Сардоба» сув омбори тошқинидан зарар кўрган, ҳозирда вақтинча яшаш жойларида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларига 60,0 млн. сўмлик кийим-кечак, хўжалик ва уй-рўзғор буюмлари етказиб берилган эди.
Батафсил: uzbekistonmet.uz/uz/ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>