Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Менга Навоий юқори кучланиш электр тармоқларига имтиҳон асосида ишга киришимга амалий ёрдам беришингизни сўрайман!”

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Менга Навоий юқори кучланиш электр тармоқларига имтиҳон асосида ишга киришимга амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Мен 2024 йилда Тошкент давлат транспорт университетини Электр энергетика йўналишини тамомлаганман.

  • 11.11.2024
  • 6
Мурожаатчи: «Электр тармоғига уланиш учун электр ҳисоблагич ўрнатиш харажатлари ким томондан қопланади?»

Мурожаат мазмуни: Ассалом алейкум! Электр тармоғига уланиш учун электр ҳисоблагич ўрнатиш харажатлари ким томондан қопланади?

  • 23.10.2024
  • 32
Мурожаатчи: «1154 қисқа рақамига 7:06 да мурожаат қолдирдим. Ҳозир 9:10 дақиқа ўтди, лекин ҳали ҳам “севет” йўқ...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Тошкент тумани, “Оқтом” маҳалла фуқаролари йиғинида тураман. Бизда тез-тез электр узилишлари кузатилмоқда.

  • 02.10.2024
  • 67
Мурожаатчи: «“Свет” ўчишининг олдини олиш учун, менимча, раҳбарини ишдан олиш керак ёки муаммони ҳал қилсин. Жонга тегди бунақа...»

Мурожаат мазмуни: Янги ҳаёт тумани, “Наврўз” маҳалласида ҳар куни “свет” ўчади. Телефон килсак кўтармайди ёки умуман ишламайди.

  • 26.09.2024
  • 61
Мурожаатчи: «Дадажон Айнақулович, мен қуёш ва сув иситгич олишга амалий ёрдам беришингизни сўрайман...»

Мурожаат мазмуни: Мен 2019 йил 12 сентябрь кунидан ҳозирги кунга қадар «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали Электр энергия оқими ҳисобини юритиш гуруҳи муҳандиси бўлиб ишлаб келмоқдаман.

  • 23.09.2024
  • 140
Мурожаатчи: «Отамнинг электр тармоқларида 60 дона акциялари бор. Шу акциялар юзасидан маълумот олишни истайман...»

Мурожаат мазмуни: Отамнинг электр тармоқларида 60 дона акциялари бор. Шу акциялар юзасидан маълумот олишни истайман.

  • 23.09.2024
  • 61
Мурожаатчи: «Ҳисоб рақамимда 140 437 сўм тўлов қолиши керак бўлишига қарамай 12 190 сўм тўлов қолган. Электр энергияси учун тўловларни ҳисоб рақамимга қайтаришингизни сўрайман!»

Мурожаат мазмуни: Ҳозирги пайтда, яъни 04.09.2024 санадаги ҳисоб кўрсаткичи 9425 кВ•соат, 30.06.2024 санадаги куни кўрсаткич эса 9105 кВ•соат бўлган. Шу кунга қадар 320 кВ•соат электр энергияси сарф қилинган.

  • 05.09.2024
  • 72
Мурожаатчи: «4-5 маротаба корхона ходимларига мурожаат қилдик, лекин натижа йўқ. Оқибатда белгиланган лимит ошиқча ишлатилиб, бизнинг айбимизсиз 2700 сўмдан тўлов амалга оширилиши мумкин...»

Мурожаат мазмуни: Бизнинг фермер хўжалигини электр ҳисоблагич кўрсаткичи Янгиариқ туман электр таъминоти корхонаси базасида 2024 йилнинг 22 август кунидан буён онлайн тарзда кўринмасдан келинаётганлиги сабабли...

  • 29.08.2024
  • 71
Мурожаатчи: «Уйимнинг устидан юқори кучланишли электр линияси ўтказилган»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум. Мени Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Сарвари МФЙ да жойлашган уйимнинг устидан юқори кучланишли электр линияси ўтказилган, тахминан 2014 йилда. Айни вақтда ушбу электр симлари яшашимиз учун хавф туғдиряпти. Оила аъзоларимни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу электр симларини кўча ёқалаб ўтказиш учун тегишли ҲЭТКга кўрсатма беришингизни сўрайман.

  • 12.08.2024
  • 136
Мурожаатчи: «Тавсия: Давлат ташкилотларининг бино ва офисларида иш соатининг маълум бир соатида “тежамкорлик соати” жорий этилса...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум, ҳурматли электр тармоғи! Менинг энергия тежамкорлиги бўйича шахсий фикрим, тавсияларим бор эди. Республикамизда мавжуд давлат ташкилотлари бино ва офисларида кун давомида, яъни кунлик кундузги иш жараёнида, иш соатининг маълум бир соатида, яъни (10,20,30..........60 daqiqa) «Тежамкор соатлик» ёки «Тежамкор корхона», «Тежамкор вазирлик», «Тежамкор идора» деб аталадиган шунақа бир вақт жорий этилса.

  • 24.07.2024
  • 130
Мурожаатчи: «Иш йўқ, ҳаммаси стаж сўрайди. Саволим шундан иборатки, идоралар ишга олмаса, стажини қандай оламиз?»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Ўқишни яқинда тугатган ёш муҳандисларга деярли ҳеч қайси идорада иш йўқ, ҳаммаси стаж сўрайди.

  • 09.07.2024
  • 153
Мурожаатчи: «Ўзаро солиштирма далолатномага асосан 2024 йилнинг апрель ойида 889585,20 сўм ва май ойида эса 11798103,90 сўм фарқ қилаётгани аниқланди...»

Мурожаат мазмуни: Наманган вилояти, Поп тумани электр таъминоти корхонаси “POP TET” (00008 — Поп туман электр таъминоти корхонаси) бош ҳисобчиси Турғунов Ботиржон томонидан 2024 йилнинг апрель-май ойларида didox.uz сайти орқали электрон юборилган счёт-фактураларининг 01.07.2024 йил ҳолатига ўзаро солиштирма далолатномага асосан солиштирилганда, 2024 йилнинг апрель ойида 889585,20 сўмга ва май ойида 11798103,90 сўмга фарқ қилаётганлиги аниқланди.

  • 05.07.2024
  • 182
Мурожаатчи: «Ходимга, яъни акамга моддий ёрдам берилмаган. Қачон берилади?»

Мурожаат мазмуни: Мен Норбобоев Жавлоннинг укаси, Норбобоев Амонман. 2024 йил 16 июнь куни «Қашқадарё МЭТ» филиали таркибидаги 220 кВ кучланишли «Кўкдумалоқ» подстанциясида меҳнат фаолияти юритувчи Норбобоев Жавлон билан куйиш оқибатли бахтсиз ҳодиса рўй берган. Акамнинг боши ҳам ёрилган. Филиал раҳбари Шерзод Холиёров хабар олиб турибди. Аммо бахтсиз ҳодисага учраган ходимга, яъни акамга моддий ёрдам берилмаган. Қачон берилади?

  • 01.07.2024
  • 146
Мурожаатчи: «Жуда кўп таъмир қиламиз, чунки аҳоли сони кескин ўсиб бормоқда. Шу сабаб, маҳалламиз билан бирга, ўз ҳисобимиздан...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Муродов Жамшид Баҳриддин ўғли, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, «Соҳил» маҳалла фуқаролари йиғини, Қаҳрамон-3 кўчаси, 86-уйда яшайман. Мурожаатимдан мақсад, биз яшайдиган ҳудудда Совет Иттифоқи пайтида ўрнатилган эски трансформатор, кўп бузилиб ишлайди.

  • 14.06.2024
  • 145
Мурожаатчи: «Берилган телефон рақамига бир ойдан буён уланиш имкони бўлмаганлиги учун статистик ҳисоб юборишингизни сўрайман...»

Мурожаат мазмуни: 2024 йил II чоракда Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати шаклланган. 220 кВ электр тармоғи ва 220 кВ кучланишли «Зафарабод» подстанциясини қуриш учун Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан қилинган ишлар ҳисоботини статистика бўлимига тақдим этишингизни сўрайман.

  • 07.06.2024
  • 164
Мурожаатчи: «Тадбиркор сизга ўз ҳурматини изҳор этади ва металл маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликни таклиф қилади!»

Мурожаат мазмуни: «MOLAT TRADE» МЧЖ якка тартибдаги тадбиркор сизга ўз ҳурматини изҳор этади ва металл маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликни таклиф қилади. Ўзбекистонда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам олиб борилган кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатдики, металл маҳсулотларини етказиб берувчини танлашга таъсир қилувчи асосий омиллар — металл прокатнинг сифати, нархи ва етказиб бериш муддати ҳисобланади.

  • 20.05.2024
  • 136
Мурожаатчи: «Ҳар куни “свет”имиз “светомузика” бўлиб ўйнайди. Уйда компьютерда ўтириб ишлаб бўлмайди...»

Мурожаат мазмуни: Мен Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Aлишер Навоий маҳаласи, Биродарлик кўчасида истиқомат қиламан. “Свет” 6-7 соатлаб ўчади. Операторлар трубкани кўтариб қўйишади. Ҳар куни “свет”имиз “светомузика” бўлиб ўйнайди. Уйда компьютерда ўтириб ишлаб бўлмайди...

  • 06.05.2024
  • 201
Мурожаатчи: «Нима учун электр энергияси нархи шу даражада кўтарилди?»

Мурожаат мазмуни: Нима учун электр энергияси нархи шу даражада кўтарилди? Халқни ўйланглар! Қандай кун кўриш муаммо, яна лимит қўйилибди...

  • 30.04.2024
  • 168
Мурожаатчи: «Ҳар куни кечкурун электр тармоғида кучланиш кўрсаткичи 150–160 вольт атрофида ўзгариб туради. Бу муаммони ким ҳал қилади?»

Мурожаат мазмуни: Ҳар куни кечкурун электр тармоғида соат 19:00 дан кейин то 24:00 гача бўлган вақт давомида электр энергиясининг кучланиш кўрсаткичи 150–160 ёки 190 атрофида, кейин яна 150 вольт диапазонида ўзгариб туради. Кучланиш ўзгариши кескин тарзда, фавқулодда содир бўлади.

  • 29.04.2024
  • 188
Мурожаатчи: «Менинг бу фикрим билан электр энергияси арзон нархда, ҳар бир фуқарога бир хилда (адолат билан) тақсимланган бўларди...»

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Ҳар бир хонадонга 200 кВт∙соат арзон нарх электр етказиб бериш нотўғри қарор. Битта оилада 3 киши бўлса ҳам 200 кВт∙соат, 10 киши бўлса ҳам 200 кВт∙соат... Аслида 4 кишигача бўлган хонадонларга 200 кВт∙соат, 4 кишидан кўп бўлган хонадонларга ҳар бир бошга 50 ёки 70 кВт∙соатдан қўшимча “льгота” берилиши керак эди.

  • 29.04.2024
  • 164
>