Мурожаат эгаси: Эшонов Абдурашид хонадони.
Электрон почта: rashid712010@mail.ru
Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Ҳар бир хонадонга 200 кВт∙соат арзон нарх электр етказиб бериш нотўғри қарор. Битта оилада 3 киши бўлса ҳам 200 кВт∙соат, 10 киши бўлса ҳам 200 кВт∙соат... Аслида 4 кишигача бўлган хонадонларга 200 кВт∙соат, 4 кишидан кўп бўлган хонадонларга ҳар бир бошга 50 ёки 70 кВт∙соатдан қўшимча “льгота” берилиши керак эди.
Масалан, хонадонда 6 киши яшаса, 4 кишига 200 кВт∙соат, 2 кишига х 50 дан = 100 кВт∙соат. Жами 6 кишилик хонадонга 300 кВт∙соат.
9 кишилик хонадонга: 4 кишига 200 кВт∙соат, қолган 5 кишига 50 кВт∙соатдан “добавка” 200 кВт∙соат. Жами 9 кишилик хонадонни 450 кВт∙соат арзон нархдаги электр энергияси билан таъминланганда тўғри бўлар эди.
Бу 4 кишидан кўп бўлган оилаларнинг ҳар бир шахси 50 ёки 70 кВт∙соат қўшимча арзон нархдаги электр энергияси билан таъминланганда, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бир хил, арзон нархдаги электр энергиясидан фойдаланган бўлар эди.
Мен биламан, кўпгина бошлиқлар халқнинг гапларига эътибор бермаслигини. Аммо менинг бу фикрим билан электр энергиясини арзон нархда, ҳар бир фуқарога бир хилда (адолат билан) тақсимланади. Сизлар тақсимлагандай, ҳар бир хонадонга 200 кВт∙соат арзон нархда берилганда, битта оилада 3 киши бўлса, улар камроқ электр энергияси истеъмол қилади. Аксинча, оилада 9 киши бўлса, кўп электр энергияси истеъмол қилинади. Буларни ҳисобга олмагансизларми? Мени-ку, қиммат нархда бўлса ҳам, тўлашга имконим бор. Аммо кам таъминланган ва кўп болали оилаларга нисбатан бу жуда ҳам нотўғри қарор.
Ҳурмат ила,
Эшонов Абдурашид.
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Абдурашид Эшонов, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган, яъни билдирилган таклиф Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги мутасаддиларига йўналтирилди. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан белгилаган нархлар асосида истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш билан шуғулланувчи турдош ташкилотлар: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Матбуот хизматларига юборилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
МУРОЖААТГА ЖАВОБ: Барчамизга маълумки, 2024 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологиялар кенг жорий этилишини рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказишни давом эттириш — энергия ресурслар таъминотида барқарорлик таъминланиши учун ўз вақтида қабул қилинган қарор бўлиб, унда кам таъминланган оилаларга ижтимоий ҳимоя унсурлари адолатли тарзда белгилаб берилган, деб ҳисоблаймиз. Бунга истеъмолчиларнинг III гуруҳи учун тарифлар ва мамлакатимиз ҳудудлари бўйича истиш мавсуми ва иситилмайдиган мавсумлар учун белгиланган чоралар адолатли тарзда тақсимланган.
Мисол учун, Сиз ҳар бир хонадонга “арзон нарх электр энергияси”, деб номлаган “базавий меъёр” (200 кВт∙соат) ҳажмида ҳам, 201 дан 1000 кВт∙соатгача бўлган 900 сўм нархидаям электр энергиясининг давлат субсидиялаш тизими сақланиб қолган шаклда риоя этилади ва айни пайтда 1 кВт∙соат электр энергиясининг таннархи 1000 сўм атрофида тебраниб турибди.
ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ:
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.
Газ таъминоти билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ https://hududgaz.uz/. “
Иш вақти: 09:00 - 18:00 Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98 Индекс : 100115 E-mail: info@hududgaz.uz Телефон рақами : (71) 281-16-85.
Энергетика вазирлиги: https://minenergy.uz/uz
Тошкент, 100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 21-уй.
Транспорт:
Метро: «Амир Темур» бекати.
Автобуслар: 14, 53, 58, 78, 93, 98.
Маршрутли таксилар: 26, 102 (Мўлжал Тошкент халқаро вестминстер университети)
Телефон: (998 71) 231-1661.(7046)
Девонхона: (998 71) 236-2708.
МУРОЖААТЛАР БЎЙИЧА: 71-231-8118
Электрон почта: info@minenergy.uz
Иш графиги:
душанба– жума: 9:00 - 18:00
тушлик вақти: 13:00 - 14:00
шанба, якшанба: дам олиш куни
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
https://t.me/uzmetaxborotxizmati