Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Жуда кўп таъмир қиламиз, чунки аҳоли сони кескин ўсиб бормоқда. Шу сабаб, маҳалламиз билан бирга, ўз ҳисобимиздан...»
  • 14.06.2024
  • 147

Мурожаат эгаси: Муродов Жамшид Баҳриддин ўғли, Қашқадарё вилояти.

Электрон почта: jamshidmurotov87@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Муродов Жамшид Баҳриддин ўғли, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, «Соҳил» маҳалла фуқаролари йиғини, Қаҳрамон-3 кўчаси, 86-уйда яшайман. Мурожаатимдан мақсад, биз яшайдиган ҳудудда Совет Иттифоқи пайтида ўрнатилган эски трансформатор, кўп бузилиб ишлайди. Жуда кўп таъмир қиламиз, чунки аҳоли сони кескин ўсиб бормоқда. Шу сабаб, маҳалламиз билан бирга, ўз ҳисобимиздан трансформатор сотиб олдик. Аммо симёғочга қурбимиз келмаяпти... Бизга ҳудудни ўрганган ҳолда, соҳа мутахассислари иштирокида, темир-бетон устунлар ўрнатишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Илтимос, мурожаатимизни эътиборсиз қолдирманг! Бизда ток жуда кўп узилиб қолади, сувсиз қолиб кетамиз...

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Жамшид Баҳриддин ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизматига, йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

Ҳурматли фуқаро, Энергетика вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Ташкент ш., Истиқбол кўчаси, 21

Транспорт: 
Метро: Амир Темур бекати 
Автобуслар: № 14, 53, 58, 78, 93, 98

Маршрутли таксилар: № 26, 102 (Мўлжал Тошкент Халқаро Вестминстер университети)
 

Тел: (998 71) 236-3822

Девонхона: (998 71) 236-2708
Электрон почта: info@minenergy.uz 
 

Иш графиги: 
душанба - жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

Газ таъминоти билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ https://hududgaz.uz/ “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти Иш вақти: 09:00 - 18:00 Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98 Индекс: 100115 E-mail: info@hududgaz.uz Телефон рақами : (71) 281-16-85.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>