Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ўзаро солиштирма далолатномага асосан 2024 йилнинг апрель ойида 889585,20 сўм ва май ойида эса 11798103,90 сўм фарқ қилаётгани аниқланди...»
  • 05.07.2024
  • 183

Мурожаат эгаси: Фатхиддинов Зухриддин Солиджанович, «OROM YOA» МЧЖ.

Электрон почта: aaa@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Наманган вилояти, Поп тумани электр таъминоти корхонаси “POP TET” (00008 — Поп туман электр таъминоти корхонаси) бош ҳисобчиси Турғунов Ботиржон томонидан 2024 йилнинг апрель-май ойларида didox.uz сайти орқали электрон юборилган счёт-фактураларининг 01.07.2024 йил ҳолатига ўзаро солиштирма далолатномага асосан солиштирилганда, 2024 йилнинг апрель ойида 889585,20 сўмга ва май ойида 11798103,90 сўмга фарқ қилаётганлиги аниқланди. Ва оғзаки мурожаат билан ушбу фарқни тўғрилаб беришларини Турғунов Ботиржонга илтимос қилиб айтилганда, “эртага-индинга тўғрилаймиз”, деб ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, тадбиркорга моддий зарар келтирмоқда.

Бу билан Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори 1-иловаси, 12-бобига мувофиқ электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартибининг 88-бандини, яъни ҳар ойнинг 10-санасигача ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ — 100 фоизлик олдиндан тўловимизда ушбу фарқ суммасига нисбатан тўлов қобилиятимиз етмаслиги сабабли электр энергия тармоқдан узилишига ва фаолиятимиз маълум бир муддатга тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, ушбу юқоридаги келтириб ўтилган масала бўйича, қонунда белгиланган тартибда амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Зухриддин Солиджанович ҳамда «OROM YOA» МЧЖ раҳбарияти ва жамоаси, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

 

Шунингдек, ҳурматли фуқаро, Сиз Энергетика вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Ташкент ш., Истиқбол кўчаси, 21-уй.

Транспорт: 
Метро: Амир Темур бекати 
Автобуслар: № 14, 53, 58, 78, 93, 98

Маршрутли таксилар: № 26, 102 (Мўлжал Тошкент Халқаро Вестминстер университети)
 

Тел: (998 71) 236-3822

Девонхона: (998 71) 236-2708
Электрон почта: info@minenergy.uz 
 

Иш графиги: 
душанба - жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

 

 Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

 

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 

 “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

 

Газ таъминоти билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ https://hududgaz.uz/ “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти Иш вақти: 09:00 - 18:00 Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98 Индекс: 100115 E-mail: info@hududgaz.uz Телефон рақами : (71) 281-16-85.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>