Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ҳисоб рақамимда 140 437 сўм тўлов қолиши керак бўлишига қарамай 12 190 сўм тўлов қолган. Электр энергияси учун тўловларни ҳисоб рақамимга қайтаришингизни сўрайман!»
  • 05.09.2024
  • 74

Мурожаат эгаси: Мирзаев Шаҳобиддин Шамсиддин ўғли, Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани.

Электрон почта: shaxobbosiddin.@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ҳозирги пайтда, яъни 04.09.2024 санадаги ҳисоб кўрсаткичи 9425 кВ•соат, 30.06.2024 санадаги куни кўрсаткич эса 9105 кВ•соат бўлган. Шу кунга қадар 320 кВ•соат электр энергияси сарф қилинган. Демак, 320 • 450 = 144 000 сўм харажат қилинган.

Маълумот учун, 200 кВ•соат “лимит”дан ошиқча (Баъзавий меъёр — Ахборот хизмати тузатиши) электр энергияси ишлатилмаган. 30.06.2024 йилдан 04.09.2024 йилгача жами 284 437 сўм электр энергияси учун тўловлар олдиндан тўланган. Бугунги 04.09.2024 йил санасида эса 284 437 - 144 000 = 140 437 сўм ҳисоб рақамимда электр энергияси учун тўлов қолиши керак бўлишига қарамай ҳисоб рақамимда 12 190 сўм тўлов қолган. Электр энергияси учун тўловларни ҳисоб рақамимга қайтаришингизни сўрайман.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Шаҳобиддин Шамсиддин ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси нинг халқаро транзити масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

• Call centre: 1154

• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

 “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, ҳурматли фуқаро, Сиз Энергетика вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz

Тошкент, 100047, Ташкент ш., Истиқбол кўчаси, 21-уй.

Транспорт: 
Метро: Амир Темур бекати 
Автобуслар: № 14, 53, 58, 78, 93, 98

Маршрутли таксилар: № 26, 102 (Мўлжал Тошкент Халқаро Вестминстер университети)
 

Тел: (998 71) 236-3822

Девонхона: (998 71) 236-2708
Электрон почта: info@minenergy.uz 
 

Иш графиги: 
душанба - жума: 9:00 - 18:00 
тушлик вақти: 13:00 - 14:00 
шанба, якшанба: дам олиш куни

Газ таъминоти билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ https://hududgaz.uz/ “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти Иш вақти: 09:00 - 18:00 Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98 Индекс: 100115 E-mail: info@hududgaz.uz Телефон рақами : (71) 281-16-85.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>