Янгиликлар
Online: ЎЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН ЭНЕРГЕТИКЛАРИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ ИНСТИТУТИ ҲАМДА ХАЛҚАРО ДИСПЕТЧЕРЛИК МАРКАЗИ ИШТИРОКИДА МУҲОКАМАЛАР УЧРАШУВИНИ ЎТКАЗИШДИ
  • 30.04.2021
  • 641

  Жорий йилнинг 30 апрель куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти,  «Sredazenergosetproekt» АЖ — лойиҳалаштириш институти, «Энергия» халқаро мувофиқлаштирувчи дипетчерлик маркази (КДЦ «Энергия») ҳамда Тожикистон Республикасининг «Barki Tojik» миллий энергетика очиқ акциядорлик холдинг компанияси раҳбарлари иштирокида видеоконференция алоқа орқали Ўзбекистон ҳамда Тожикистон энерготизимлари паралел ишлашини таъминлаш масалалари бўйича музокаралар йиғилиши бўлиб ўтди.

  Малакали мутахассислари иштирокида ўтказилган онлайн шаклдаги муҳокамаларда «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган 500 кВ кучланишли Ғузор–Регар (507-сонли линия) ҳаво электр узатиш тармоғини тиклаш» лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди.

 

 

  Жумладан, видеоконференция алоқа йиғилишининг кун тартибидан жой олган қуйидаги масалалар юзасидан мутахасисларнинг фикрлари тингланди, лойиҳани белгиланган муддатларда тез ва сифатли бажариш юзасидан  баённомага киритилган келишувларга эришилди:

  - юқори кучланишли “Ғузор” ва “Регар” подстанцияларини боғловчи 500 кВ кучланишли (Л-507) ҳаво электр узатиш тармоғини тиклаш лойиҳаси доирасида, Тожикистон энерготизимида марказлашган фавқулотда аварияга қарши тизимини яратиш жараёнида, томонлар мутахасислари иштирокида ягона ишчи гуруҳ тузиш;

  - «Сирдарё ИЭС” АЖдан чиқиб “Ўзбекистон”  подстанциясигача  чўзилган 500 кВ кучланишли (Л-503) ҳаво электр узатиш тармоғини Тожикистон Республикасида жойлашган «Сўғд» подстанциясига «кириш-чиқиш» схемаси орқали улаш жараёнида «Энергия» халқаро дипетчерлик маркази раҳбарлигида томонлар мутахассислари иштирокида ягона ишчи гуруҳ тузиш;

  ва бошқа ишчи ҳолатлар бўйича муҳокамалар хулосаси баёнлаштирилди.

  Эслатиб ўтамиз: Айни пайтда »Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан «Ўзбекистон Республикасида 500 квли Ғузор–Регар (л-507) электр узатиш линиясини тиклаш» инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси баённомасининг 5.2-бандига асосланиб амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг мақсади Ўзбекистон ва Тожикистон энергия тизимларининг паралелл ишлаши пайтида электр энергия ишончлилигини таъминлашдан иборат. Лойиҳанинг умумий қиймати 25 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Лойиҳа доирасида 500 кВли Ғузор–Регар (Л-507) электр узатиш линиясининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги 63 км узунликдаги қисми қайта қурилади.

Қўшимча маълумотлар:

Энергетика соҳасидаги Ўзбекистон–Тожикистон ҳамкорлиги ҳар икки давлат ва Марказий Осиё тараққиёти учун хизмат қилади

2021 йилда Тожикистон билан узилган 64 км электр линия қайта тикланади, лойиҳа қиймати 14,7 млн доллар

Тавсеаи ҳамкориҳои Ӯзбекистону Тоҷикистон дар соҳаи барқ – Фараж

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун 

t.me/uzmetaxborotxizmati

>