Янгиликлар
uzbekistonmet.uz: «ҚИЗИҚАРЛИ ХАБАРЛАР» РУКНИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!
  • 27.04.2021
  • 485

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтидаги  «ҚИЗИҚАРЛИ ХАБАРЛАР» рукни расмий хабарларни мутолаа қилишдан толиққан муштарийлар учун махсус ташкил этилган. Унинг саҳифаларида сиз энергетика, хусусан электр энергияси билан бевосита боғлиқ қизиқарли маълумотлар, тарихий фактлар, энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига оид таҳлилий мақолалар билан танишишингиз мумкин

  1️⃣ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

  «…электр энергияси, у қандай ишлаб чиқарилиши, умуман, кўзга кўринмас, идишга солинмас ушбу маҳсулотнинг алоҳида тури қандай хусусиятларга эга?»

  2️⃣ ТЕЖАМКОРЛИК САБОҚЛАРИ

  «...Ушбу туркум мультфильмлар учун ёш чеклови мавжуд эмас. У биринчи марта 2015 йилнинг 24 мартида намойиш этилган. Мультфильм барча истеъмолчиларга, айниқса болажонларга тавсия қилинади.»

  3️⃣  ЭЛЕКТР ЁЙИ

  «..модданинг тўртинчи шакли, яъни плазма ҳолатининг махсус кўриниш бўлиб, у ионланган нейтрал газлардан иборат. Унинг ҳосил бўлишини биринчи марта 1802 йилда рус олими В.Петров «4200 дона мис ва рух идишларидан иборат катта қувватлагич иштирокидаги галваник-волтаик тажрибалар ҳақида маълумотлар» (Санкт-Петербург, 1803) китобида тасвирланган.»

  4️⃣  ЛАМПОЧКАНИ КИМ ИХТИРО ҚИЛГАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

  «…1840 йилда вакуумли трубканинг ичига сим улаб, электр қаршилиги туфайли ёруғлик пайдо бўлишини тажриба қилиб кўради. Унинг айнан мана шу тажрибаси кейинроқ электр лампочкасининг ихтиро қилинишига сабаб бўлган. Мазкур тажрибани кейинроқ германиялик соатсоз уста янада такомиллаштирган. 1878 йилда эса...»

  5️⃣ ЎЗБЕКИСТОНДА ЎРНАТИЛГАН ДАСТЛАБКИ ТРАНСФОРМАТОР БУДКАЛАР

  «…Туркистон ўлкасига электр таъминотининг дастлабки ускуна-жиҳозлари, умуман олганда ушбу атаманинг ўзи ҳам  XX асрнинг бошларида кириб келган.  1917 йилгача ўртача 3,3 млн кВт•соат…»

  6️⃣ ҲАРАКАТНИ ИЛҒОВЧИ МОСЛАМАЛАР

  «...Энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги — бу энергоресурслардан фойдаланишдан тийилиш, истеъмол ҳажмини чеклаш эмас, аксинча, тежамкорлик ва самарадорлик ёш авлодга болалик давриданоқ ўргатилиши лозим бўлган истеъмол маданиятининг юксак намуналаридан бири. Ҳаракат сенсори...»

  7️⃣  ИЛМИЙ ФАРАЗЛАРГА АСОСЛАНГАН СИНОВ РЕАКТОРИ

  «...Бундай синтезнинг ҳар бир ҳаракати натижасида 17,6 МэВ (мегаэлектронвольт) ҳосил бўлади. Тушунарли бўлиши учун: атиги 86 грамм деутерий-тритий аралашмаси 1000 тонна кўмирни ёқишдан олинадиган энергия билан тенг қувват ҳосил қилиш имкониятини беради.»

  8️⃣ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ: ТАРИХИ, ИБТИДОИЙ ШАКЛИ, ТАРАҚҚИЁТИ ВА БУГУНИ

  «Шундай қилиб, 1600 йилда Уилям Хилберт электр атамасини ўзининг асарида «амбер», яъни юнон тилида ἤλεκτρον: «электрон» — «қаҳрабо» деб атаб, унинг хусусиятларини ёзганидан сўнг бу табиат неъмати илмий асарларда тез-тез учрайдиган бўлди.  Уилям Хилбертнинг XVII аср бошидаги илк тажрибаларидан сўнг «электр» атамаси эл орасида машҳур бўлиб, турли тажриба-синовлар ўтказиш бошланди.»

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун   t.me/uzmetaxborotxizmati

>