2021 йил 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг 19-сонли баёни қарорига мувофиқ Энергетика вазирлигига бириктирилган Яшнобод тумани, “Катта Қўйлиқ” маҳалласи ҳудудида 2021 йил апрель ойининг биринчи ярми ҳолатига «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
✔️Дафтарлар бўйича:
1. “Темир дафтар”да рўйхатда турган 7 та оиладан - 1 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди;
2. “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 34 нафар фуқародан - 6 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди;
3. “Ёшлар дафтар”да рўйхатда турган 4 нафар йигит-қиздан иборат.
✔️Ободонлаштириш ишлари бўйича:
- 100 туп мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди;
- 80 та дарахтга шакл берилди, оқланди;
- 8 та кўчада ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилди;
- 4 та махсус техника ва 80 нафар ҳашарчи жалб қилинди;
- 10 тонна чиқинди олиб чиқилди;
- 1,0 км узунликдаги лоток ва ариқлар тозаланди;
- газ тақсимлаш пункти (ГРП), трансформатор пункти (ТП) жорий таъмирланмади;
- 0,8 км узунликдаги газ қувури бўялди.
- маҳаллага 2 дона замонавий лойиҳа асосида “Фарғона йўли” кўчаси, 3- ва 9-уйлар ҳовлисида болалар майдончаси қурилди.
Ҳозирда 9-уйни иссиқлик тизимини таъмирлаш бўйича ишлар олиб бориш учун керакли бўлган материалларни харид қилиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳозирда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларидаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ишлар ташкиллаштирилмоқда.
✅ Қўшимча маълумотлар:
"Ўзбекистон МЭТ" АЖ ишчи-ходимлари Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги «Катта-Қўйлиқ» маҳалласида ҳашар тадбирларини ўтказиб келмоқда:
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/952
ҲАШАР — ЭЛГА ЯРАШАР: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/819
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati