2020 йилда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги филиаллар бино ва иншоотларини замон талабларига мос равишда таъмирлаш, ходимларга қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш бўйича бажарилган ишлар, шунингдек, ушбу йўналишдаги 2021 йил режалари тўғрисида қисқа ҳисобот.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ раҳбарияти томонидан тасдиқланган таъмирлаш фондига асосан 2020 йилда бино ва иншоотларни таъмирлаш ишлари режага мувофиқ тўлиқ бажарилди.
Жумладан,
«Тошкент шаҳар МЭТ» филиалининг маъмурий биноси ва энергетикларнинг «УЧҚУН» спорт мажмуаси қайта таъмирланиб, 2020 йилда фойдаланишга топширилди.
Ишчи-ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар, бу орқали меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ҳар бир ташкилот ва корхона учун муҳим кўрсаткичлар ҳисобланади. Шуларни эътиборга олиб, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасаруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Жамият маъмурияти, энергетика соҳасининг таниқли мутахассислари, ҳозирда нафақада бўлган фахрий энергетиклар жамоаси, Ўзбекистон Республикаси Теннис федерацияси устоз-мураббийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди ва Жамият томонидан ишчи-ходимларга яратилаётган шароитлар, айниқса уларни спорт машғулотларига жалб этиш тадбирлари алоҳида эътироф этилди.
ЭНЕРГЕТИКЛАРНИНГ «УЧҚУН» СПОРТ МАЖМУАСИДА «ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ МАЪМУРИЙ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/558
Оммавий ахборот воситаларида: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5770
Газета саҳифаларида: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4978
«Ўзбекистон» телеканали дастурида: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4971
Шу билан бирга, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги «Андижон МЭТ» филиали учун янги маъмурий бино қуриб, 2020 йил 5 декабрда фойдаланишга топширилди.
АНДИЖОНЛИК ЭНЕРГЕТИКЛАР ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ ЯНГИ БИНОДА ДАВОМ ЭТТИРИШАДИ http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/602
Ўзбекистон миллий ахборот агентиги:
https://uza.uz/uz/posts/andizhonda-elektr-energiyasi-taminoti-yanada-yaxshilanadi_192198
Видеолавҳа: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5277
utube.uz: https://utube.uz/ru/video/ee45aa2f1d2c9dd
“Янгиликлар-24” дастурида: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5289
Шунингдек, тасарруфидаги «Андижон МЭТ» филиали таркибидаги 220/110/10 кВли «Юлдуз» подстанциясининг электр энергияси ўтказувчанлик қувватни ошириш мақсадида 2 дона 125 МВАли авторансформатор ўрнига 2х200 МВА автотрансформаторлари ўрнатилди ва ишга туширилди. Бундан ташқари, 220 кВ ҳаволи ўчиргичлардан 9 донасини, 110 кВ ўчиргичларнинг 14 донасини замонавий элегаз ўчиргичларига, шунингдек, реле ҳимояси ва автоматикаси ҳамда алоқа курилмаларини замонавий қурилмаларга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бундай модернизация-реконструкция амалиётлари, ўз-ўзидан маълумки, подстанциядаги бино ва иншоотларни қайта таъмирлашни талаб этади. Бир сўз билан айтганда, 2022 йилда «Юлдуз» подстанциясида бир қатор таъмирлаш ишлари олиб борилиб, подстанциянинг эстетик қиёфаси бирмунча яхшиланди.
500 кВли «Лочин» подстанциясида ҳам бир қанча таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мисол учун, подстанциянинг биринчи пости ва бошқа хўжалик биноларига металл панжаралар ясаш, эшик ва дераза ромлари ўрнатиш ишлари якунлангач, бўёқлаш ва сим тўсиқларни таъмирлаш ишлари давом этирилди. Подстанциядаги ошхона ҳамда ювиниш хоналари жойлашган бинонинг том қисми металл конструкцияли каркаслар ясаш орқали қопланди. Подстанция ҳудудидаги ёнғинга қарши сув қувурлар, гидрантлар, сув насослари ва табличкаларни бўяш, кабел каналларни темир-бетон плита билан ёпиш ишлари бажарилди.
220 кВли «Хакан» подстанцияси тезкор бошқарув пулти (ОПУ) биноси, ёрдамчи ва сув насос биносининг синган дераза ойналари алмаштирилди. ТБП (тезкор бошқарув пулти) биноси, ёрдамчи бино пол қисмларини линолеумлар билан қоплаб чиқилди. Кабел каналларни темирбетон плита билан ёпилди.
220 кВли «Бобур» подстанцияси кабел каналларни темир-бетон плита билан ёпиш ишлари ниҳоясига етказилди.
«Сирдарё МЭТ» филиалига қарашли 220/110/10 кВли «Гўзал» подстанцияси 1978 йилда қурилган бўлиб, бошқарув пульти биноси фасад ва том қисмида таъмирлаш ишлари бажарилиб, бугунги кунда таъмирлаш ишларининг сўнгги босқичилари давом эттирилмоқда.
Ҳозирги кунда филиалдаги барча бино ва иншоотларнинг 1200 метр/квадрат том қисмлари қайта таъмирланиб, замонавий профнастил қопламаларига алмаштирилди. Шунингдек, тезкор бошқарув пулти (ОПУ) биносини ташқи ва ички девор қисмлари 2000 метр/квадрат туникафон билан қопланди, 200 метр/квадрат эскирган эшик-ромлари замонавий алюмин-пластмасса қопламали эшик-ромларга алмаштирилди. Шу билан бирга, тезкор бошқарув пулти биноларининг 100 метр/квадрат пол қисми линолиум тўшамаси билан қопланди. Бундан ташқари, электр ускуналарига ўрнатилган мавжуд 500 донага яқин УҚТ (универсал қурилиш таянч)ларини мустаҳкамлик даражасини ошириш мақсадида қўшимча арматура каркасли бетонлар қуйилиб, бурчаклари темир таянчлар билан мустаҳкамланди. «Гўзал» подстанцияси атрофини ўраб турувчи яроқсиз ҳолга келиб қолган 187 метр девор қисми қайта янгиланди.
«Наманган МЭТ» филиали 220 кВли «Сардор» подстанциясининг биринчи ва иккинчи тезкор бошқарув пулти (ОПУ) биноларининг том қисми қуриб битказилди, ички қисмида пардозлаш (отделка) ишлари бажарилмоқда.
«Бухоро МЭТ» филиали таркибидаги 500 кВли «Қоракўл» подстанцияга кириш йўлакларидаги 2 дона темир дарвозалар янгисига алмаштирилди, подстанция ички ҳудудларида сеткали тўсиқлар ўрнатилди. Ички ва ташқи ёритиш чироқлари тўлиқ алмаштирилди. Шу билан бирга, Қўриқлаш хизмати ходимлари хонаси, 3 дона кузатув пунктлари тўлиқ таъмирланди. Подстанцияга кириш йўлагидаги назорат йўлаклари, подстанция ичидаги кириш йўлаклар ва 500 кВли очиқ тақсимлаш қурилмаси (ОРУ) ичидаги юриш йўлаклари бетон қопламалари билан тўлиқ таъмирланди. Аниқроқ айтганда, тоифаланган объект ҳисобланадиган подстанция переметри бўйича айланма йўлакларга темир-бетон плиталар ётқизилиб, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси хизматчилари навбатчилиги учун шароит яратилди. Шунингдек, ёпиқ тақсимлаш қурилмаси биноси том қисми тўлиқ профнастил қопламаси билан ёпилиб, подстанция ҳудудидаги барча биноларнинг ички ҳамда ташқи қисмлари сувоқ ва ранглаш ишларидан тўлиқ чиқарилди.
220 кВли «Бухоро» подстанция переметри бўйлаб 120 метр жойи темир-бетон тўсиқ билан ёпилди. Подстанция тезкор бошқарув пулти (ОПУ) бинолари эшик-деразалари замонавий ромларига алмаштирилди. Подстанция ҳудудидаги барча биноларда ички ва ташқи фасадларнинг сувоқ ҳамда бўёқ тортиш ишлари бажарилди. Подстанция ҳудудидаги бўш ётган барча ерлар тозаланди ва ишлов берилди. ТБП, ЁТҚ, бинолари том қисми профнастил билан ёпилди.
220 кВли «Қоровулбозор» подстанциясида реактор ва насос жойлашган бинонинг том қисми тўлиқ профнастил қопламаси билан ёпилди.
«Самарқанд МЭТ» филиали 500 кВли «Сўғдиана» подстанциясидаги насос, омборхона, КПЗ биноларининг (жами 592 метр/квадрат) том кисми, 220 кВли «Сувли» подстанциясидаги тезкор диспетчерлик бошқарма пулти (ТДБП) биносининг 40 метр/квадрат том қисми, 220 кВли «Самарқанд» биносининг 60 метр/квадрат том қисми, Подстанция линия хизмати (ПЛХ) базаси биносининг 350 метр/квадрат том қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Шу билан бирга, 220 кВли «Сувли» ёпиқ тақсимлаш қурилмаси (ЁТҚ) янги биноси қурилди, подстанция атрофи, яъни переметри бўйлаб темир-бетон девор қурилди.
Бундан ташқари, 220 кВли «Самарқанд» подстанциясидаги ОТҚ-110-220кВ металлконструкцияларни буёқлаш ишлари бажарилди.
Бир сўз билан айтганда, 2020 йилда ушбу йўналишда Жамият режасига киритилган ишлар тўлиқ бажарилди. Тўғри, айрим амалиётлар пандемия карантини туфайли бироз муддатга кечиктирилди ёки муддати узайтирилди, аммо юқори кучланишли подстанцияларда хизмат қилувчи ишчи-ходимларга зарур шарт-шароитлар яратиш билан бирга қимматбаҳо электр ускуна ва жиҳозлари учун зарур бўлган бино ҳамда иншоотлар таъмирланиб, янгиланиб бормоқда.
2021 йил режасига мувофиқ Жамият тасарруфидаги бино ва иншоотларни таъмирлаш учун етарли миқдорида пул маблағлари ажратилган бўлиб, таъмирлаш ишлари бино ва иншоотларнинг олдинги ва кейинги ҳолат фотосуратлари орқали uzbekistonmet.uz веб-сайти саҳифаларида жамоатчиликка маълум қилиб борилади.
Саодат Раимова, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Электр тармоқлардан фойдаланиш бошқармасининг етакчи муҳандиси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлиш учун https://t.me/uzmetaxborotxizmati