Янгиликлар
ЭНЕРГЕТИКЛАРНИНГ «УЧҚУН» СПОРТ МАЖМУАСИДА «ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ МАЪМУРИЙ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
  • 28.10.2020
  • 1208

   Бугун, 27 октябрь куни соат 11:30да «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасаруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Жамият маъмурияти, энергетика соҳасининг таниқли мутахассислари, ҳозирда нафақада бўлган фахрий энергетиклар жамоаси, Ўзбекистон Республикаси Теннис федерацияси устоз-мураббийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

   Фойдаланишган топширилган янги бино энергетикларнинг «Учқун» спорт мажмуаси ичида бўлиб, ҳозирда замонавий архитектура талабларига биноан қайта тикланган ва замонавий дизайн ечимларини ўзида мужассамлаштирган ҳолда таъмирланган филиал эндиликда спорт-соғломлаштириш маркази билан ёнма-ён фаолият юритади. Бу, ўз навбатида, энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғи вакилларининг жисмоний тарбия ва спорт билан ҳамоҳангликда меҳнат фаолияти юритишига янада туртки бўлиб хизмат қилса ажабмас.

 

   Тан олиб айтиш лозимки, мазкур спорт мажмуаси бир неча йил қаровсиз бир аҳволда қолган эди. Фикримизнинг исботи сифатида бундан бир-икки йил олдин олинган суратларга боқишингизнинг ўзи кифоя. Бугунги кунда спорт мажмуаси бир нечта очиқ ва ёпиқ майдончаларига эга спорт комплекси бўлиб, унда нафақат энергетиклар, балки Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахтимиз меҳмонлари фойдаланишлари мумкин.

 

   «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалининг янги маъмурий биноси лойиҳа ҳужжатлари бўйича уч қавватли этиб қурилиши назарда тутилган эди. Қурилиш ишлари тугаллангач, атроф кўкаламзорлаштирилди, манзарали дарахтлар экилди, яшил майдон ичига дам олиш ўриндиқлари ўрнатилди, ёрдамчи бино ва автотураргоҳлар барпо этилди. Мажмуадаги теннис кортлари қайта таъмирланиб, бир неча турдаги спорт ажом-ускуналари харид қилинди.

Филиалнинг маъмурий биноси ҳозирда энг сўнгги замонавий техника ва мебеллар билан жиҳозланган бўлиб, барча қулайликларга эга. Ўз-ўзидан маълумки, яратилаётган шароитлар юқори кучланишли подстанция ва электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи ходимларга муносиб иш шароити яратиш, уларнинг меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, янги бинога янги техника, рақамли технологияларни жорий этиб, иш жараёнига замонавий дастурларни татбиқ этишга қулай имониятлар яратилди.
 

   Хулоса қилиб айтганда, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасаруфидаги «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиалининг янги маъмурий биноси «Учқун» спорт мажмуасида майдонидаги эски бино ўрнида қад кўтаргани Жамият ишчи-ходимларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштиришга туртки бўлиб, бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонининг ижросини таъминлашга хизмат қилади, деган умидамиз.  

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун  t.me/uzmetaxborotxizmati

 

 

 

   «ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР...

   http://uzbekistonmet.uz/uz/

   https://telegra.ph/uzekistonmetuz-10-27

 

   Веб-саҳифа: uzbekistonmet.uz  

   Telegram: https://t.me/uzmetaxborotxizmati  

   Facebook: https://www.facebook.com/

   Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet  

   Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz

   Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz  

>