«Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб бериш, магистрал электр тармоқларини таъмирлаш ва ривожлантириш билан шуғулланади.
Эълон! Эртага, 2020 йил 5 декабрь куни соат 11:00 да «Андижон МЭТ» филиали янги бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Андижон вилояти ҳокимияти, энергетика соҳаси ва электр энергетика тармоғи турдош ташкилотлари вакиллари, шунингдек, фахрийлар ва маҳалла фаолларини таклиф этамиз.
Шунингдек, очилиш маросимига Андижон вилояти ҳокимиятининг матбуот хизмати билан ҳамкорликда ОАВ — журналист ва блогерларни таклиф этамиз.
Манзил: Андижон шаҳри, Шимолий саноат ҳудуди, «Бўстон» даҳаси.
Телефон: 74 224-4991 (қабулхона); 99 994-1004 (Р.Умрзоқов).
Веб-саҳифа: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/2
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati