“Ўзбекистон МЭТ” Бирлашган касаба уюшма қўмитаси 4266 нафар касаба уюшма аъзолари, шу жумладан 530 нафар хотин-қизлар ва 647 нафар ёшлардан иборат.
Ҳисобот даврида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши устави талаблари ҳамда ўзининг иш режаси асосида олиб борди.
Бирлашган касаба уюшма қўмитаси, корхонада ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясининг ҳуқуқий негизи яратилишига эришди. Натижада ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш, меҳнатга хақ тўлаш, меҳнат муҳофазаси, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, дам олишини ташкил этиш, касаба уюшмаларининг ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлигини таъминлаш, ишчи-хизматчиларнинг ойлик маошларини ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, маданий-маърифий ва жисмоний тарбия ишлари, касаба уюшма фаоллари ўқувини уюштириш борасида катта ишлар амалга оширилди.
Ҳисобот даврида 36 марта Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раёсат йиғилишлари ўтказилди. Бу йиғилишларда меҳнат муҳофазаси ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, маданий-маърифий ва спорт ишлари ҳамда соғломлаштириш масалаларига оид 46 та раёсат қарорлари ҳамда 58 та иш жараёнидаги қарорлар қабул қилинган. Бу йиғилишларда касаба уюшма қўмиталари олдига қўйилган устувор вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш борасида аниқ чоралар белгилаб олинган.
Касаба уюшма қўмитаси қошида доимий фаолият кўрсатувчи 6 та комиссия бўлиб, улар:
1. Меҳнат консультацияси доимий комиссияси.
2. Маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт ишлари комиссияси.
3. Тафтиш комиссияси.
4. Ёшлар билан ишлаш комиссияси.
5. Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси.
6. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияси.
Ҳисобот даврида доимий комиссиялар томонидан 50 дан ортиқ масалалар кўрилиб, ўз ечимини топди.
Касаба уюшма қошида ташкил этилган Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси билан ҳамкорликда жамиятдаги аёлларни ўрни ва мавқеини оширишга қаратилган кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди, хусусан, “Она тилим — жони дилим” шиори остида Давлат тили байрамига бағишланган шеърият кунлари ўтказилди, миллийлигимизни тарғиб қилишликка қаратилган “ХОН-АТЛАС” тадбирлари уюштирилди. Шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд кунларига бағишланган адабиёт ва китобхонлик тадбирлари уюштирилди.
Ёшлар билан ишлаш комиссияси хам ўз фаолиятини 5 йил давомида ижобий олиб борди. Хусусан, ёшлар ўртасида мунтазам равишда спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, минифутбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Кўплаб ёшлар саёҳатларга олиб чиқилди.
Касаба уюшма ташкилотлари меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш каби юксак вазифаларни ўз зиммаларига олар экан, унинг ҳуқуқий манбаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид тузилган БОШ КЕЛИШУВдир.
Бош келишувга асосан тузилган тармоқ тариф келишувлари ҳамда корхонада иш берувчи ўртасида тузилган жамоа шартномалари ҳисобланади.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари Республика Кенгаш ўртасида ҳисобот даврида икки марта, яьни 2019-2021 йиллар ҳамда 2022-2024 йиллар учун мўлжалланган Тармоқ(Тариф) Келишуви тузилди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида ҳисобот даврида икки марта, яьни 2019-2021 йиллар ҳамда 2022-2024 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси тузилди.
Жамоа шартномасидаги имтиёзлар, кафолатли тўловларни ва меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солувчи масалаларнинг кўриб чиқилишига эътибор берилганлигини қуйидагича ифодалаш мумкин, яъни 2020 йили ходимларга 44 млрд. 404 миллион сўм имтиёзли тўловлар тўланган. 2021 йилда эса бу мақсадларга 53 млрд. 935 млн сўм, 2022 йилда 63 млрд. 950 миллион сўм, 2023 йилида 82 млрд. 656 миллион сўм, 2024 йилда 91 млрд. 260 миллион сўм сарфланган.
Жамоа шартномалари орқали ҳар бир ходимга сарфланган маблағ миқдори:
2020 йилда – 23 354,0 сўм;
2021 йилда – 26 791,0 сўм;
2022 йилда – 35 653,0 сўм;
2023 йилда – 39 360,0 сўм;
2024 йилда – 48 480,0 сўмни ташкил этди.
Касаба уюшма қўмитаси ҳисобот даврида ходимлар иш ҳақининг ўсиши ва иш ҳақини ўз вақтида тўланиши масаласига иш берувчи билан ҳамкорликда бир қатор амалий чораларни кўрган ҳолда фаолият олиб борганлиги сабабли, иш хақидан қарздорлик келиб чиқмади.
Ўртача иш ҳақи:
2020 йилда – 3 322 422 сўм;
2021 йилда – 4 132 348 сўм;
2022 йилда – 5 697 146 сўм;
2023 йилда – 7 221 173 сўм;
2024 йилда – 8 736 980 сўмни ташкил этди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишда касаба уюшма қўмитаси ҳузуридаги, меҳнатни муҳофаза қилиш комиссияси ва сайланган жамоатчи вакиллари ҳамда корхона меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва саноат хавфсизлиги мухандис-техник ходимлари билан бир қаторда меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва саноат хавфсизлигини таъминлаш, иш ўринларини аттестация қилиш жараёнида фаол иштирок этиб келмоқдалар. Ҳисобот даврида 2 марта Акциядорлик жамияти ходимларини иш ўринларини шаҳодатлаш ишлари ўтказилди, 2019 йилда ва 2025 йилда.
Юқори техника ва технологиялар ҳаётга кенг кириб келаётган бугунги кунда ходимларнинг иш жойлари хавфсизлигига бўлган талаби ортиб бормоқда. Содда қилиб айтганда, ҳар бир меҳнаткаш ишга соғ-омон келиб, ишдан сўнг оиласи бағрига соғ-омон қайтишни ҳоҳлайди.
Бу борада корхонада олиб борилган ишларга назар ташлайдиган бўлсак, яъни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 2020 йилда 1 млрд. 275 млн сўм, 2021 йилда 3 млрд. 845 млн сўм, 2022 йилда 1 млрд. 129 млн. сўм, 2023 йилда 2 млрд. 489 млн. сўм, 2024 йилда 4 млрд. 545 млн сўм сарфланган. Меҳнат муҳофазаси тадбирларини бажарилишига эътибор кучайганлигини гувохи бўламиз.
Меҳнатни муҳофаза қилишда энг муҳим тадбирлардан бири — бу зарарли ва ноқулай иш шароитида ишлаётган ходимларни махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва шахсий химоя воситалари билан таъминлашдир.
Акциядорлик жамиятида ҳисобот даврида махсус кийим-бош ва махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари учун 5 млрд. 975 млн сўм сарфланган.
2024 йилда зарарли меҳнат шароитларида ишлайдиган ходимларга сут маҳсулоти ажратилиши масаласида орқада қолинди. Харидларни амалга ошириш бўйича қонун талабларига асосан жойларда филиаллар тўғридан тўғри шартномалар туза олмаганлари туфайли бу узилишлар юзага келди. Лекин 2025 йилдан ушбу камчиликни бартараф этиш бўйича Акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан Харидлар бўлимига тегишли кўрсатмалар берилди.
Акциядорлик жамиятида ишчи-ходимлар овқатланадиган ошхоналар, кийиниш хоналари, ювиниш хоналари жойида бориб ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан ишчи-ходимлар овқатланадиган ошхоналар, кийиниш хоналари, ювиниш хоналари замонавий шарт-шароитларга келтирилди.
Ҳар бир бўлимларда меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлик техникаси бўйича хоналар ажратилган. Хавфсизлик техникаси бўйича бурчаклар ва баннерлар ҳамда плакатлар билан таъминланган.
Ишчи-ходимларимиз ҳар йили тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, тиббий кўрик натижаларига аниқланган касалликлар бўйича ходимларимиз Тошкент тиббий санитария қисмида Акциядорлик жамияти томонидан имтиёзли даволантирилмоқда.
Ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш йул-йўриқларидан қонунда белгиланган тартибда ва муддатида ўтказилган. Уларнинг билимлари синовдан ўтказилган.
Меҳнат муҳофазаси бўйича олиб борилган жуда катта ишлар амалга оширилганлигига қарамасдан, ҳисобот даврида ишлаб-чиқаришда 5 маротаба оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Бу борада барчамиз талабчанликни ошириш ва жамоатчилик назоратини янада кучайтиришимиз кундалик вазифамиз бўлиши шарт.
Касаба уюшма қўмитаси иш берувчи билан ҳамкорликда бандликни таъминлаш юзасидан ҳам бир қатор ишларни амалга оширди. Жумладан, ҳисобот даврида 7 914 нафар ходимлар ўқитилди ва малакаларини оширишди.
Касаба уюшмалари томонидан Ходимларга мехнат шароитларини яхшилаш мақсадида подстанцияларга микротўлқинли печ, тефаль чойнаклар, термослар ва идишларга – 81 966 984 сўм маблағ сарфланди.
Аварияли ҳолатларни бартараф этиш ва электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ҳолатларда иштирок этаётган ишчи-ходимларни озиқ-овқат маҳсулотлари ёки иссиқ овқат билан таъминлаш учун – 97 654 135 сўм маблағ сарфланди.
Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бюджетнинг даромад таҳлили бўйича маълумотларга ўтсак, улар қуйидагилардан иборат:
Ҳисобот даври бошига бюджет маблағлари қолдиғи – 160 283 766 сўмни ташкил қилган.
Беш йилдаги жами даромад – 17 843 767 817 сўмни ташкил этган, бу:
2020 йилда – 1 906 844 357 сўм,
2021 йилда – 2 610 036 816 сўм,
2022 йилда – 3 735 511 110 сўм,
2023 йилда – 4 609 726 529 сўм,
2024 йилда – 4 981 649 004 сўм.
Ундан аъзолик бадаллари ҳисобидан жами маблағ – 10 431 956 824 сўмни ташкил этган, бу:
2020 йилда – 1 169 180 008 сўм,
2021 йилда – 1 509 954 689 сўм,
2022 йилда – 2 075 561 110 сўм,
2023 йилда – 2 509 779 568 сўм,
2024 йилда – 3 167 481 449 сўм.
Маъмурий-хўжалик ҳисобидан 1 фоиз Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан келиб тушган жами маблағ – 7 411 810 992 сўмни ташкил этган, жумладан:
2020 йилда – 737 664 349 сўм,
2021 йилда – 1 100 082 127 сўм,
2022 йилда – 1 659 950 000 сўм,
2023 йилда – 2 099 946 960 сўм,
2024 йилда – 1 814 167 556 сўм.
Келиб тушган маблағлар касаба уюшма қўмиталари Иш режалари ва сметага асосан қуйидаги мақсадларга сарф қилинган:
Жамият ишчи-ходимларини ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш йўналиши бўйича санатория, дам олиш уйларида ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида 2020-2024 йиллар давомида 1838 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари соғломлаштирилди.
Ҳўжалик ҳисобидан ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ва дам олишларини ташкил этиш мақсадида Россия давлатининг Кисловодск шаҳридаги “Ўзбекистон” санаториясига 37 нафар ходим юборилди ва бу мақсадларга – 925 000 000 сўм сарфланди.
“Нурафшон”, “Шифобахш чимён” санаториясида жами 730 дан ошиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳамда Энергетика фахрийларни соғломлаштирилди. Бу мақсадларга – 312 990 138 сўм сарфланди.
Аъзолик бадаллари ялпи тушумининг 10 фоиз ҳисобидан касаба уюшма аъзоларини ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун санаторийлар ва дам олиш уйларига 418 дона – 1 388 225 800 сўмлик имтиёзли йўлланмалар олинди ва бу мақсадларга касаба уюшма маблағидан – 699 304 210 сўм харажат қилинди. Жумладан:
2020 йилда – 23 141 580 сўм,
2021 йилда – 81 979 480 сўм,
2022 йилда – 137 535 200 сўм,
2023 йилда – 135 138 300 сўм,
2024 йилда – 321 509 650 сўм сарфланган.
Ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан касаба уюшма аъзоларини соғломлаштириш учун 125 дона йулланма олинди – 456 656 200 сўм сарфланди. Афғон уруши қатнашчиларига ва энергетика тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилган ходимларни 10 нафарига – 33 828 000 сўмлик йўлланмалар бепул берилди.
2020 йилда – 2 нафар – 3 566 200 сўм;
2021 йилда – 23 нафар – 57 174 000 сўм;
2022 йилда – 35 нафар – 113 295 000 сўм, 2 нафар байнанминалчи ва 2 нафар кўп йил давомида ишлаган ходимларга 12 142 000 сўмлик йулланма бепул берилган;
2023 йилда – 33 нафар 129 202 000 сўм, 2 нафар байнанминалчига 6 996 000 сўмлик йўлланма бепул берилган;
2024 йилда – 32 нафар 153 338 000 сўм, 4 нафар байнанминалчига 14 690 000 сўмлик йўлланма бепул берилган.
Ҳисобот даврида Бостонлиқ туманидаги “Оқтош”, “Анор”, “Қуёшли”, “Чотқол”, Қашқадарё вилоятидаги “Нурафшон”, Навоий вилоятидаги “Тонг”, Фарғона вилоятидаги “Ишонч” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 2020-2024 йиллар давомида ишчи-ходимларнинг 528 фарзандлари соғломлаштирилди. 862 270 320 сўмлик йўлланмалар олинди, хўжалик ҳисобидан – 281 407 134 сўм, ота-она бадаллари ҳисобидан – 220 800 000 сўм, ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан – 109 857 560 сўм, касаба уюшма маблағидан – 160 619 774 сўм маблағлар сарфланди.
Жумладан:
2021 йилда – 111 нафар бола – 31 736 824 сўм,
2022 йилда – 132 нафар бола – 52 782 950 сўм,
2023 йилда – 110 нафар бола – 38 550 000 сўм, 3 дона бепул берилган.
2024 йилда – 175 нафар бола – 37 550 000 сўм сарфланган.
Ҳисобот даврида маданий-маърифий ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда Маданий-оммавий тадбирларга жами 10 546 858 552 сўм:
2020 йилда – 1 029 444 738 сўм,
2021 йилда – 1 431 774 139 сўм,
2022 йилда – 2 077 529 030 сўм,
2023 йилда – 2 496 047 185 сўм,
2024 йилда – 3 512 063 460 сўм сарфланган.
Жумладан, касаба уюшма қўмиталари томонидан Республикамизда нишонланадиган барча байрамлар арафасида: 8 март, Наврўз, Мустақиллик ва Янги йил байрамлари арафасида касаба уюшма аъзоларига байрам тадбирлари ташкил этилди, байрам дастурхонлари тузалди. Байрам дастурхонига – 3 080 531 705 сўм маблағ сарфланган.
Корхона ишчи-ходимларини театрларга, концертларга, музейларга, бадиий кургазмаларга мунтазам равишда ташрифини ташкил этилди.
Корхонада фаолият юритаётган ишчи-ходимларни қалбига миллий маданиятимиз ва маънавий меросимизнинг узвий қисми бўлган театр ва санъатга муҳаббат, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини ошириш мақсадида А.Навоий номидаги давлат академик катта театрига, Ўзбекистон миллий драма театрига, Рус драма театрига, Мусиқали драма театрларига ходимлар ва уланинг оила аъзоларини ташрифлари уюштирилди. Болаларни ҳимоя қилиш куни, Янги йил арча томошаларига, Эстрада юлдузлари концерт дастурларига ва театрларга жами ҳисобот даврида 8 мингдан ортиқ чипталар харид қилинган ва ходимларга бепул тарқатилган. Театр ва концерт ва чипталарига – 583 767 980 сўм, Болалар куни муносабати билан ҳиёбонларга, аттракционларга, янги йил томошаларига чипталар ҳамда абонементларга – 322 648 400 сўм маблағ сарфланган.
Янги йил арафасида ходимларнинг фарзандларига янги йил совғаларга харид қилинди ва ходимларнинг 12 ёшгача фарзандларига бепул совға қилинди, бу ишларга – 2 милиард 760 млн. 628 минг сўм маблағ сарфланди.
Ҳар йили “Ишонч” ва “Ишонч – Доверие” газеталарига ва бошқа оммавий ахборот журналларга - 83 278 519 сўмлик обуна бўлинди.
“Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни жадал ривожлантириш, ишчи-ходимларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда бунёдкорлик ишлари билан таништириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 8 январдаги “Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республикамизнинг тарихий шахарларига саёҳатлар ташкил этиш ишларига кўмаклашиш тўғрисида”ги 2-05 “с” сонли қарорига асосан Акциядорлик жамияти ишчи-ходимларни ҳар йили Республикамизни тарихий-маданий марказлари: Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига эко туризмга саёҳатлар ташкил этилди. Саёҳатларда жами 2537 нафар:
Хивага – 429 нафар;
Самарқандга – 598 нафар;
Бухорога – 280 нафар;
Тошкент шаҳри ва вилоятига Эко туризмга (Амирсой, Чимён, Чорбоғ тоғ зоналарига) – 1120 нафар;
Зомин дам олиш масканига – 78 нафар;
Фарғона шаҳрига – 35 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саёҳатга олиб борилди.
Акциядорлик жамиятидаги мавжуд маърифат хоналари китоблар, журнал ва газеталар билан таъмиланган.
Бир сўз билан айтганда, ходимларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топишлари, билим савияларини ва дунёқарашларини бойитишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди.
Ҳурматли конференциямиз иштирокчилари!
Ўзбекистон касаба уюшмалари энг нуфузли халқчил жамоат ташкилоти сифатида жамиятимизда фуқароларнинг эркин ҳуқуқий демократик жамиятини қуриш жараёнида ўзининг муносиб ўрнига эга эканлигини халқимиз чин қалбдан тан олмоқда.
Касаба уюшма аъзоларидан моддий ёрдам олиш, соғлигини тиклаш мақсадида, йўлланмалар олиш ва бошқа мақсадлар бўйича ҳар йили кўплаб аризалар тушади ва барчаси ижтимоий шерикчилик тамойили асосида иш берувчи билан келишган ҳолда ижобий ҳал қилинганлиги сабабли, уларга тўхталиб ўтирмадим. Лекин ариза бўладими ёки оғзаки мурожаатлар бўладими, уларни кўриб чиқиш Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раёсатининг қарори билан, “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг бажарилишини таъминлаш юзасидан тасдиқланган низоми асосида ўз вақтида кўрилмоқда ва жавоблари ёзма ҳолда берилмоқда.
Ҳурматли конференция иштирокчилари!
Ҳисобот даврида жамият ходимларидан моддий кўмак сўраб қилган кўплаб мурожаатлари касаба уюшма қўмиталари томонидан кўриб чиқилди.
Моддий ёрдам харажатларига сметага кўра 20 фоиз белгиланган, моддий ахволи оғир ва даволанишга муҳтож ходимларга аризаларига мувофиқ 5 йил мобайнида – 1 421 212 845 сўм моддий ёрдам берилган.
2020 йилда – 235 146 174 сўм,
2021 йилда – 222 003 084 сўм,
2022 йилда – 266 235 888 сўм,
2023 йилда – 246 830 076 сўм,
2024 йилда – 450 997 623 сўм.
1 сентябрь ўқув йили арафасида Акциядорлик жамиятидаги икки ва ундан ортиқ фарзандлари бор бўлган кўп болалик ходимларни 744 нафар фарзандларига ўқув-қуроллари харид қилиб берилди бу мақсадларга – 101 104 382 сўм маблағ ишлатилди.
Акциядорлик жамияти маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда “Наврўз” ва “Янги йил” байрамларида меҳрга ташна фарзандларимизни кўнглини шод этиш мақсадида Чирчиқ шаҳридаги меҳрибонлик уйи, Хлебушкина номидаги 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига байрам дастурхонлари ташкил этилди, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, ўқув-қуроллари совғалари берилди. Бу ишларга 8 371 000 сўм маблағ сарфланди.
5 йил давомида Янги йил арафасида 2 498 нафар ходимларга озиқ-овкат маҳсулотлари тарзида (ёғ, ун, тухум, шакар, гуруч) моддий ёрдамлар кўрсатилди. Хайрия акцияларига – 98 607 500 сўм маблағ сарфланди.
Пандемия даврида гигиена воситалари, маскалар харид қилинди. Туркманистон Республикасидаги подстанциядаги ходимларни озиқ-овқат билан таъминланди ва бу ишларга – 345 877 721 сўм сарфланди.
Касаба уюшма қўмитаси ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш билан бир қаторда, корхонамизда узоқ йиллар ишлаб нафақага чиқган нафақахўрларни, меҳнат фахрийларини, ногиронларни, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларни ҳам ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Ҳар байрамолди уларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини бериш анъанага айланиб қолди. Бу мақсадларга ҳисобот даврида 19 530 000 сўм маблағ сарфланди.
Ҳисобот даврида 120 нафардан зиёд Энергетика фахрийларига “Нурафшон” ва “Шифобахш Чимён” сиҳатгоҳларига бепул йўлланмалар берилди.
Касаба уюшма қўмитаси корхонада жисмоний тарбия ва спорт ишлари ривожланишига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига смета асосида 10 фоиз белгиланиб жами беш йил мобайнида – 580 246 908 сўм маблағ сарфланган:
2020 йилда – 109 628 721сўм,
2021 йилда – 128 486 329 сўм,
2022 йилда – 97 938 132 сўм,
2023 йилда – 75 525 165сўм,
2024 йилда – 168 668 561 сўм.
Корхонада ишлаб чиқариш соҳасида меҳнат қилаётган ишловчиларнинг соғлиқларини тиклаш, ишдан бўш вақтларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларини ташкил қилиш мақсадида Наврўз, Мустақиллик байрамлари, 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ва 8 декарь —Кониституция куни муносабати билан спортнинг минифутбол, волейбол, шахмат, шашка, стол тенниси, боулинг, балиқ ови турлари бўйича мусобақалар ўтказиб келинди. Ғолибларга қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди. Ҳисобот даврида спорт мусобақаларида 3000 га яқин ходимлар, шу жумладан аёллар ва ёшлар фаол иштирок этишди.
Минифутбол билан шуғулланилари учун футбол майдонлари ижараси мунтазам равишда тўлаб берилди. Сув ҳавзаларига 325 дона абономентлар таркатилди. Спорт инвентарлар, тўплар, спорт формалари, шахмат-шашка доскалари, стол теннислари сотиб олинган ва ходимлар спорт билан шуғулланишлари учун қулай шароитлар яратилган.
Ишлаб чиқариш ва иш шароитидан келиб чиқиб, ишчи-ходимларга “Ходимлар гимнастикаси” машқларини бажариш учун ҳамда уларни иш вақтида киритиладиган “спорт дақиқалари” учун махсус танаффусларда соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш, жисмоний фаоллиги даражасини янада ошириш мақсадида “Ходимлар гимнастикаси” машқларини бажаришлари йўлга қўйилган.
Маълумки, касаба уюшмаси қўмитасининг ваколат муддати тугаши муносабати билан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг 2024 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизмидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги IX-3 сонли ҳамда Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги 16-3 “с” сонли қарорлари билан тасдиқланган касаба уюшма органларида ҳисобот-сайловлар ўтказиш тўғрисидаги низомига асосан шу йилнинг январь-февраль-март ойларида Акциядорлик жамиятимизнинг барча филиаллари, подстанциялари, хизмат ва бўлимларида касаба уюшма ташкилотлари ҳисобот-сайлов йиғилишлари уюшқоқлик билан ўтказилди.
Ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишларида 2020 йилдан 2025 йилгача олиб борилган иш фаолиятининг натижаларига баҳо берилиб, навбатдаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Ҳисобот-сайлов йиғилишларида ишчи-хизматчиларимиз фаол иштирок этишди. Бу эса, касаба уюшма қўмиталари ижтимоий шерикчилик асосида корхона маъмурияти билан меҳнаткашлар вакили сифатида ўзининг кўп қиррали вазифаларини бажаришда, яьни корхонанинг ишлаб чиқаришда давлат режаларини бажаришда, меҳнатга оид муносабатларни барқарорлаштиришда жамоа шартномасига амал қилиш, меҳнат шароитини яхшилаш, ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш, маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларни ўтказиш, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларни яратиш, ишчилар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш, иш ҳақини ўз вақтида тўланишини назоратини юритиш каби ўта муҳим вазифалар масъулияти касаба уюшма фаоллари зиммасида бўлганлиги сабабли, ишчи-хизматчилар касаба уюшма қўмиталарига кимлар сайланаётганлига бефарқ эмаслигини кўрсатди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги 18 та филиалларда касаба уюшмалари бошланғич ташкилотларининг ҳисобот-сайлов конференциялари бўлиб ўтди. Ҳисобот-сайлов конференцияларида 18 нафар касаба уюшма қўмитаси раислари ва 74 нафар касаба уюшма қўмитаси аъзолари, 54 нафар тафтиш комиссияси аъзолари сайланди. Касаба уюшма қўмиталари раисларининг 5 нафари аёллардир.
Маъмурий-хўжалик харажатларига сметага кўра харажатнинг 35 фоизи белгиланиб, 5 йил мобайнида бу сумма – 2 153 353 338 сўмни ташкил этган. Касаба уюшма ходимларининг хизмат сафари учун – 93 020 505 сўм, бошқа тўловларга (банк хизмати) – 148 498 056 сўм сарфланган.
Мукофот тўловларига сметага кўра 10 фоиз белгиланиб, ҳисобот даври мобайнида бу мақсадларга – 645 982 850 сўм сарфланган.
5 йил мобайнидаги жами харажат – 17 845 469 445 сўмни ташкил қилган.
2025 йил 1 январь ҳолатига касаба уюшмаси бюджети қолдиғи – 910 192 223 сўмдан иборат.
Нодира Хидирова, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси
Эътиборингиз учун раҳмат!
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati