Эътиборингизга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида прокуратура ва ички ишлар тизими ходимлари учун ташкил этилган ўқув семинар дастури орқали тингловчилар диққат-эътиборига тақдим этилган айрим масалаларга оид маълумотларни тақдим этамиз.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг фаолияти ҳақида
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг асосий фаолиятига электр энергиясининг транспортировкаси (электр узатиш) ва давлатлараро транзитни амалга ошириш вазифалари киради.
Акциядорлик жамиятнинг технологик салоҳияти
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибий тузилмасида 17 та филиал мавжуд бўлиб, улардан 14 таси магистрал электр тармоқ филиаллари; шунингдек, “Энергомахсусавто”; “Energo-IT” ва “Магистралтармоққурилиш” филиаллари бор. Бундан ташқари, битта масъулияти чекланган жамиятнинг устав капиталида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖни 100 фоиз улуши мавжуд.
Акциядорлик жамиятининг ягона акциядори — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади.
Акциядорлик жамияти томонидан жами 110–500 кВ кучланишли, умумий узунлиги 12 576 км магистрал электр тармоқлари ва умумий (тўла) қуввати 31 067 МВА бўлган 91 та подстанцияга жами 4266 нафар ишчи-ходимлар томонидан хизмат кўрсатилади. Акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини ҳудудий тақсимловчи электр тармоқларига етказиб бериш билан шуғулланади. Шунингдек, Акциядорлик жамияти юқори кучланишли подстанция ва электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш ишларини олиб боради.
Юқори кучланишли тармоқларни ривожлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 2019-2024 йилларда умумий қиймати 981,03 млн долларлик 42 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида умумий узунлиги 2038 км бўлган электр узатиш тармоқлари (500 кВ кучланишли 528,0 км, 220 кВ кучланишли 1329 км, 110 кВ кучланишли 181 км) қуриб фойдаланишга топширилди ҳамда подстанцияларнинг қуввати 8967 МВА га оширилди.
Жорий йилнинг ёз мавсумида республиканинг электр энергия истеъмоли соатига 13 ГВт (Тошкент шаҳрида 1700 МВт) кунига 280-290 млн кВт•соат бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, қиш мавсумида истеъмол ҳажми соатига 14 ГВт, кунига эса 310-320 млн кВт•соатгача кўтарилиши кутилади.
Ушбу ҳажмдаги электр энергиясини магистрал тармоқлар орқали етказиб бериш учун қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида
2025 йилда 7 та трансформатор, 768 км электр узатиш тармоқлари, 39 та ўчиргич мукаммал ҳамда 309 та трансформатор, 5 262 км электр узатиш тармоқлари, 1680 та ўчиргич жорий таъмирланади. 65 та авария бригадалари ташкил этилган бўлиб, 147 та махсус техникалар ишга шай ҳолатга келтирилган ва 12 та катта қувватли автотрансформаторлар захираси яратилади.
Инвестиция дастурига оид маълумотлар
Жорий йилда хорижий инвестиция ва кредитлар иштирокида умумий қиймати 1 650,5 млн доллар бўлган 8 та (шундан, 7 таси давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳисобидан ва 1 таси бошқа хорижий инвестициялар ҳисобидан) инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
2025 йил инвестиция дастури доирасида 461,3 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштириш режалаштирилган (2024 йил амалда ўзлаштиришга нисбатан 125 фоиз).
Жумладан:
- давлат кафолати остидаги чет эл маблағлари ҳисобидан – 251,3 млн доллар.
- бошқа хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан – 210,0 млн доллар.
- 2025 йил январь-март ойларида 85,3 млн доллар (режага нисбатан 102,7 фоиз) ўзлаштириш кутилмоқда. Бунда, 11,7 млн доллар давлат кафолати остидаги чет эл маблағлари (режага нисбатан 107,5 фоиз) ҳамда 73,6 млн доллар бошқа хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан (режага нисбатан 102,0 фоиз).
- 2025 йилда хорижий инвестициялар ҳисобидан умумий қиймати 200,2 млн доллар бўлган 2 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган ва натижада жами 422 км узунликдаги, шундан, 213 км 220 кВ кучланишли ва 209,0 км 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ҳамда 1 602 МВА қувватга эга 1 та 500 кВ кучланишли подстанция ишга туширилади.
Жумладан:
- “Саримой” (Хоразм вилояти) – “Жонкелди” (Бухоро вилояти) подстанцияларини боғловчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш” лойиҳаси доирасида 137 км узунликдаги электр узатиш тармоғи қурилади.
“Янги 500 кВ кучланишли “Ҳалқа”подстанциясива 220, 500 кВкучланишли ҳавоэлектрузатиштармоқларини қуриш” лойиҳасидоирасида213кмузунликдаги 220 кВ кучланишли ва 72 кмузунликдаги 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ҳамда1602 МВАқувватгаэги 500 кВ кучланишлиподстанция қурилади.
Соҳа маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ишлар
2025 йил давомида соҳа маблағлари ҳисобидан 8 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, 2025 йил якунига қадар 4 та лойиҳани якунлаб, 48 км узунликдаги электр узатиш тармоғи ва 1 та қуввати 500 МВА бўлган подстанция ишга туширилади ва модернизация дастури доирасида 5 та подстанцияда жами 617 МВА қўшимча қувват яратилади ҳамда 49,4 млн доллар маблағ ўзлаштирилади.
- Технопаркни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи ва подстанцияни қуриш” лойиҳаси доирасида 16 км узунликдаги 220 кВ кучланишли ҳаво тармоғи ва 500 МВА қувватга эга 220 кВ кучланишли подстанция;
- “220 кВ кучланишли (Л-17-А, Л-17-Д, Л-17-Бесопан ва Л-17-Х-4) электр узатиш ҳаво тармоғидан Навоий иссиқлик электр станциялари 650 МВт қувватли 3-буғ-газ қурилмаси доирасида янги 220 кВга “кириш-чиқиш” электр узатиш ҳаво тармоқларини қуриш” лойиҳаси доирасида 7,9 км 220 кВ кучланишли ҳаво тармоғи қурилади.
- “220 кВ кучланишли Тошкент ИЭС – “Келес” ПС электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси доирасида 24 км узунликдаги 220 кВ кучланишли ҳаво тармоғи;
- “Магистрал электр тармоқ подстанциялари ишончлилигини ошириш (подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (фаза-1) доирасидаги ишларни якунлаш)” лойиҳаси доирасида 22 та подстанция модернизация қилинади.
Модернизация дастури доирасида 5 та подстанцияда жами 617 МВА қўшимча қувват яратилади. (“Лочин” подстанциясида – 300 МВА, “Юлдуз” подстанциясида – 100 МВА, “Қўйлиқ” подстанциясида – 17 МВА, Самарқанд” подстанциясида – 100 МВА, “Юксак” подстанциясида – 100 МВА).
2025 йил январь-март ойларида ўз маблағлари ҳисобидан 9,9 млн доллар (режа 4,5 млн долларга нисбатан 220,0 фоиз) ўзлаштирилди.
2026-2030 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар 2026-2030 йилларда қуввати 30 234 МВА бўлган 49 дона подстанция ва 6880,5 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари қурилиши режалаштирилган, бундан ташқари 53 дона жами қуввати 25 084 МВт бўлган жумладан, 20 та қуввати 7 100 МВт қуёш, 1 та қуввати 300 МВт атом, 21 та 11 300 МВт шамол ва 11 та 6 384 МВт иссиқлик ҳамда 16 та 4 200 МВт энергия аккумулятор станциялари қурилиши режалаштирилган.
2030-2035 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар 2030-2035 йилларда қуввати 6 500 МВА бўлган 9 дона подстанция ва 1800 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари қурилиши режалаштирилган.
Тизимдаги муаммоли масалалар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар
Биринчи муаммоли масала — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ тасарруфидаги жами 22 та подстанция (26 %) ва 3204 км (27 %) узунликдаги электр узатиш ҳаво тармоқлари 50 йилдан ортиқ давр давомида эксплуатация қилиниб келинмоқда.
Ечим ва таклиф: 40 йил ва ундан ортиқ давр мобайнида эксплуатация қилинаётган жисмонан ва маънан эскирган электр қурилмаларини модернизация қилиб, босқима-босқич замонавийсига алмаштириш орқали электр таъминотини ишончлилик даражасини оширишга эришилади. Ҳозирда 22 та подстанцияда модернизация лойиҳалари асосида электр қурилмалари янгиланди ва лойиҳанинг 2-босқичи доирасида режага асосан яна 22 та подстанцияда модернизация ишлари амалга оширилади.
Иккинчи муаммоли масала — Бугунги кунда қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариш қуввати 2700 МВт ёки умумий ишлаб чиқариш қувватини 20 фоиздан ортиғини ташкил этмоқда, Ўзгарувчан энергияни ягона энергетика тизимига интеграция қилиш жараёнида диспетчерлик бошқарувида муаммолар юзага келмоқда.
Ечим ва таклиф:
- Ўртача 5 000 МВт қувватдан юқори манёврли станцияларни барпо этиш;
- Электр энергиясини сақлаш тизимларини кўпайтириш;
- Гидро тўплаш электр станциялари (ГАЭС) ва қувват ростловчи ГЭСлар қуриш;
- Диспетчерлик бошқаруви тизимини рақамлаштириш;
- Тармоқларда Автоматика тизимини такомиллаштириш;
- Прогнозлаш марказларини ташкил этиш;
- Ривожланган давлатларда сунъий инерцияни ҳосил қилиш учун ишлаб чиқилган янги инновацион технологияларни энергетика тизимига татбиқ қилиш (Грид Форминг, Супер Конденсаторлар).
Учинчи муаммоли масала — Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза ҳудудларида ноқонуний қурилган объектларни бартараф этиш.
Тўртинчи муаммоли масала — Электр узатиш тармоқлари учун ер ажратиш юзасидан ер тоифасини ўзгартирилиши билан боғлиқ масалалар.
35-110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларни қабул қилиш жараёни
Вазирлар Маҳкамасининг “тегишли қарорига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги 35-110 кВ кучланишли 29 124 км электр узатиш тармоқлари ва 1842 та подстанцияни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига қабул қилиб олиш бўйича хатлов ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунда 28591,3 км электр узатиш тармоқлари ва 1753 та подстанция хатловдан ўтказилди. Улар яшил, сариқ ва қизил тоифаларга ажратилди.
Энергия самарадорлигига технологик йўқотишларни камайтириш орқали эришиш
Электр энергияси бир нуқтадан иккинчи нуқтага узатилар экан, бунда табиий равишда физик қонунларга кўра технологик йўқотишлар содир бўлади. Технологик йўқотишларни бутунлай йўқ қилишни имконияти мавжуд эмас. Албатта, ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда технологик йўқотишларни камайтириш, яъни иқтисодий жиҳатдан оптимал даражага тушириш мумкин.
Акциядорлик жамияти томонидан бир қатор ишларни амалга ошириш натижасида 2021-2024 йиллар давомида магистрал электр тармоқлари орқали электр энергиясини қабул қилиш ҳажми 16,2 млрд кВт•соатга ошган бўлса-да, технологик йўқотишни улуши эса йиллар давомида камайиб боришига эришилган.
Акциядорлик жамиятида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилаётган ишлар
Акциядорлик жамиятининг 2351 нафар раҳбар ва ходимлари малакаси оширилди. Жумладан: Давлат бошқаруви академиясида 5 нафар, марказлашган ўқув курсларида 133 нафар, Ходимларни тайёрлаш марказида махсус ўқув курсларида 273 нафар тезкор ходимлар ва 78 нафар подстанция бошлиқлари, Россия, Европа ва бошқа чет эл мамлакатларида 131 нафар раҳбар-ходимлар малакасини оширди ва 67 нафари тажриба алмашиб қайтди. Бундан ташқари, ички имкониятлардан келиб чиқиб, Акциядорлик жамияти филиалларида 1664 нафар ходимлар учун филиалларда устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ малака ошириш ўқув курслари ташкил этилган.
Комплаенс назорати бўйича қисқа муддатли ўқув курсида Акциядорлик жамиятининг жами 23 нафар раҳбар ва мутахассислар малака оширди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш соҳасида фаолият олиб бораётган 44 нафар раҳбар ва мутаҳассисларини “Қурилиш назорати” мавзуси (Технадзор) бўйича ўқув курси ташкиллаштирилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПФ-166-сон Фармонига асосан жамиятнинг 3 нафар ходимларини бошқа йўналишларда малакасини ошириш мақсадида ротация қилинди ҳамда Акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан 65 нафар ходимларни Республика олий таълим муассасаларида махсус сиртқи таълим йўналиши бўйича таҳсил олишини таъминланмоқда.
Шу билан биргаликда, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ олий таълим муассасалари Тошкент давлат техника университети ҳамда Фарғона политехника институти билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда; Ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланган; Энергетика факультети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича мўлжалланган “Йўл харитаси”лар ишлаб чиқилган; Таълим йўналишлари юзасидан ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш бўйича “Ўзбекистон МЭТ” АЖ мутахассислари ҳамда таълим муассасаларини профессор-ўқитувчиларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилган; Таълим жараёнининг ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш мақсадида “Тошкент шаҳар МЭТ” филиали “Ходимларни тайёрлаш маркази”да университетнинг алоҳида хонаси (кафедраси) ташкил қилинган; “Тошкент шаҳар МЭТ” филиали ҳамда университет ўртасида келишувга асосан дуал тизимида 8 нафар талаба университетда ўқишдан ташқари “Тошкент шаҳар МЭТ” филиалида иш фаолиятини давом эттирмоқда; профессор ва ўқитувчиларни малака оширишлари учун чет элга малака оширишга юборилмоқда; Электр энергетикаси йўналиши битирувчи талабаларининг битирув малакавий ишларининг ҳимоясида комиссия таркибида корхонанинг малакали ходимлари иштирок этиб келмоқда.
«ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЭЛEКТРОН МАНЗИЛЛАРИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!
Веб-саҳифа: https://www.uzbekistonmet.uz/
Telegram: http://t.me/uzmetaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq
Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz
X: https://x.com/uzbekistonmet
Odnoklassniki: https://ok.ru/group/61026265792660
Utube: https://utube.uz/ru/users/7208
Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg
ВИДEОДАРСЛАР ВА ТEСТ-СИНОВ МАШҒУЛОТЛАРИ: https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi
Коррупцияга қарши курашиш: https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6
Веб-сайт архив саҳифалари (2019–2024 йиллар) https://arxiv.uzbekistonmet.uz/oz
Электрон почта: info@uzbekistonmet.uz
E-xat: uzbekiston_met@exat.uz
☎️ Call centre raqami: +998 (55) 500-5545
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati