Янгиликлар
Онлайн мулоқот: Марказий Осиё энергетика тизимлари Мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги 34-йиғилиши бўлиб ўтди
  • 11.12.2020
  • 1048

   Бугун, 2020 йил 11 декабрь куни Марказий Осиё энергетика тизимлари Мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги 34-йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди.

 

   Кенгашда доимий иштирокчилар, Қозоғистон (“KEGOC” АЖ), Қирғизистон (“Қирғизистон МЭТ” АЖ), Ўзбекистон (“Ўзбекистон МЭТ” АЖ) ва Тожикистон (“Барки Точик” ОАХК) энергетика тизимларининг вакиллари иштирок этишди.

   Онлайн мулоқотда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Бошқарув раисининг ўринбосари Ж.Т.Аширбоев ҳамда Марказий диспетчерлик маркази — Тизим хизматлари бўйича бош бошқарма бошлиғи А.Т.Мирзаев ва бошқалар иштирок этишди.

 

   Кенгашнинг 34-сонли йиғилиши «KEGOC» АЖнинг раиси Б.Кажиев раислигида ўтказилди. Унда Марказий Осиё энергетика тизимлари Мувофиқлаштириш кенгашининг кун тартибига минтақа энергетика тизимлари учун долзарб бўлган масалалар киритилган масалалар муҳокама этилди.

 

   Мисол учун,  

1) 2020 йил вегетация давридаги электр энергетик режимларнинг таҳлиллари ва шу даврда Марказий Осиё энергетик тизимлари қаршисида пайдо бўлган муаммоларнинг ечимлари;
2) 2020–2021 йиллар куз-қиш мавсумига Марказий Осиё энергетика тизимлари тайёргарлигининг таҳлили;
3) 2020–2021 йиллар куз-қиш даврида Марказий Осиё энергетик тизимларининг иш режимларидаги кутилаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари.

   Кенгаш жараёнида иштирокчилар томонидан куз-қиш мавсумига оид муҳокамалар ўтказилиб, ушбу даврда ўзаро ҳамкорлик борасида келишиб олинди.

 
  Маълумот ўрнида: Марказий Осиё энергетика тизимлари Мувофиқлаштириш кенгаши йиғилишлари бир йилда икки марта бўлиб ўтади. Кенгаш раислиги ротация тарзида амалга оширилиб (алифбо бўйича) 2020-2021 йилларда Кенгашга Қозоғистон Республикасининг “KEGOC”АЖ компанияси раислик қилмоқда.

   Аввалроқ Кенгаш йиғилишлари Тошкент шаҳрида ўтказилган эди.

 

  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

 

   МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА АФҒОНИСТОН ЭНЕРГЕТИКЛАРИ ТОШКЕНТДА: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН–ТОЖИКИСТОН ҲАМКОРЛИГИ ҲАР ИККИ ДАВЛАТ ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ: СОҲАДА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИНГ САЛМОҒИ ДОЛЗАРБ АҲАМИЯТ КАСБ ЭТИБ БОРМОҚДА: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   ЎЗБЕКИСТОН–РОССИЯ: ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ: УМУМИЙ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БОЗОРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ИЛК ҚАДАМЛАР: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   МОСКВАДА МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ БЎЛИБ ЎТДИ:  http://uzbekistonmet.uz/uz/

   МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ: ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ, ИШЧИ-ХОДИМЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ БЎЙИЧА БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРИШ МАСАЛАСИ: http://uzbekistonmet.uz/uz/

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  Каналга аъзо бўлиш учун t.me/uzmetaxborotxizmati

>