Янгиликлар
МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ: УМУМИЙ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БОЗОРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ИЛК ҚАДАМЛАР
  • 27.05.2020
  • 937

  Бугун, 2020 йил 27 май куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да МДҲ давлатлари Энергетика Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бундан аввалги ишчи тартибдаги мажлислар каби онлайн шаклда ўтказилди. Йиғилишнинг бу сафарга мавзуси МДҲ давлатларидаги электр энергетика соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар ҳамкорлигида «МДҲда умумий электр энергияси бозорини шакллантириш» мавзусига бағишланди.

  Видеомулоқот орқали ўтказилган ишчи конференцияни Ижроия Қўмита раиси И.А.Кузько очиб берди, сўнг мутахассислар кун тартибидаги масалалар бўйича томонларнинг фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

  Ушбу онлайн видеоконференцияда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти номидан Электр энергиясини харид қилиш ва сотиш бош бошқармаси, Миллий диспетчерлик маркази ҳамда «Energo-IT» филиали мутахассислари иштирок этишди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>