Янгиликлар
МАРОҚЛИ ДАМ ОЛИШ ДАВРИДАГИ САМАРАЛИ АМАЛИЁТ
  • 18.12.2020
  • 990

  Биласизми, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида бир ажобий анъана бор: ички имкониятларни ишга солган ҳолда мутахассис-ходимларнинг малакасини ошириб бориш мақсадида тез-тез ўқув семинарлари, малака ошириш курслари ташкил этиб турилади.

 

  Ички имконият дейилганда, Жамиятда мавжуд Устоз-мураббийлар гуруҳи, яъни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖда меҳнат фаолияти олиб бораётган, илмий даражага эга мутахассис кадрларнинг билим-тажрибаси ҳамда педагогик маҳоратидан фойдаланишдан тортиб, малака ошириш амалиётларини Жамият таркибидаги корхоналарда амалга оширилаётган қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишлари жараёнида ўтказишларгача бўлган анъанавий ишлар назарда тутилмоқда.

  Мисол учун, пандемия карантини даврида ҳам «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти маъмуриятининг қарорига мувофиқ ҳафтанинг шанба кунларида online режимидаги ўқув машғулотлари ўтказиш белгиланган эди.

 
ONLINE РЕЖИМИДАГИ ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ: «ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИ ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ»
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/409 
 

  Шу билан бирга, хорижлик мутахассислар иштирокида ҳам бир неча маротаба онлайн молоқот шаклидаги ўқув курслари, семинар-тренинглар ташкил этилди, Жамият таркибидаги филиалларда фаолият олиб бораётган ўрта бўғин раҳбар кадрларининг малакаси оширилди.

 
2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «2020 ЙИЛДА 40 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛИБ, 305 НАФАР ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИ ОШИРИЛАДИ»
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/231
ЭНЕРГЕТИКА ТИЗИМИГА ТАТБИҚ ЭТИЛАЁТГАН РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР: ПЕТЕРБУРГ ЭНЕРГЕТИКА МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА МАСОФАВИЙ ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/428
ЭНЕРГЕТИКАНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ: ТАЪМИНОТНИНГ БАРҚАРОРЛИГИ ҲАМДА ИШОНЧЛИЛИГИ, ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ХАВФСИЗЛИК ВА РИВОЖЛАНАЁТГАН ЗАМОНАВИЙ ДУНЁ ТАЛАБЛАРИГА МОС САМАРАДОРЛИК
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/538
ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИ ВА УНИНГ ЯҚИН КЕЛАЖАКДАГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ: Петербург энергетика малака ошириш институти билан ҳамкорликдаги онлайн ўқув курсида 20 нафар мутахассис-ходимларимиз малака оширишмоқда
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/541
 

  Бу сафар Жамият маъмурияти малака ошириш жараёнини ходимларнинг соғлиғини тиклаш, хордиқ олиши билан уйғунлаштиришга қарор қилди.

  Аниқроғи, энергетика соҳасида дунёқараши кенг, аниқ мақсадли ва замон билан ҳамнафасликда шаклланаётган ходимларни мунтазам ўқитиш ва уни самарали амалга ошириш, ҳозирги пандемия шароитини инобатга олиб, ходимларнинг соғлиғини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Жамият тасарруфидаги “Нурафшон” санаториясида 2020 йил декабрь ойидан 2021 йил март ойигача малака ошириш курслари ташкил этилди.

«НУРАФШОН» САНАТОРИЯСИ ЮРТИМИЗНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ВА СЎЛИМ МАСКАНЛАРИДАН БИРИДА ЖОЙЛАШГАН
http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/473  
 

  Аввало, “Нурафшон” санаторияси томонидан филиал ходимларининг малакаси оширилиши ва уни самарали ташкиллаштириш учун ижтимоий соҳа объекти махсус жиҳозланди, сўнгра Ходимлар билан ишлаш бошқармаси томонидан малака ошириши режалаштирилаётган ходимлар рўйхати шакллантирилди. Устоз-мураббийлар гуруҳи томонидан замонавий ўқитиш усуллари ва йўналишлар аниқланиб, ишлаб чиқилган режа-жадвалга асосан йўналишлар бўйича назарий ҳамда амалий мавзулар белгиланди.

 

  Ушбу режа-жадвалига асосан дам олиб, соғлиғини тиклашга “Нурафшон” санаториясига йўл оладиган мутахассис-ходимлар ҳудудий филлиаллар томонидан хизмат сафарига юборилмоқда.

  Малака оширишга юборилаётган мутахассис-ходимларини соғлиғи бўйича ўқув курслари бошланишидан олдин 5 кун ичида “Covid-19”га тест таҳлили топшириши мажбурий этиб белгиланди.

  Бугун “Нурафшон” санаториясида 2020 йил 9 декабрдан бугунги санагача — 18 декабргача давом этган “Электр техника назарияси асослари” бўйича 14 та филиалларнинг 22 нафар электромонтёрлари учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўз ниҳоясига етмоқда.
 

  Дарслар Жамиятнинг устозлар гуруҳи раҳбари — Технологик сарфларни таҳлил қилиш бўлими бошлиғи С.Эшонқулов ҳамда “Фарғона МЭТ” филиали директори Ғ.Шерматовлар томонидан олиб борилди.

  Ўқув жараёнилари мобайнида, “Нурафшон” санаторияси бош хакими О.Хасанов ташаббусига кўра, электр монтёрларнинг соғликларини тиклаш ва мазмунли хордиқ олишлари учун турли тиббий муолажалар, маданий ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>