⚡️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исақулов ёш муҳандис кадрлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида "Қашқадарё магистрал электр тармоқлар" филиалига ташриф буюради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида «ҲЭТ» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали балансидан “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали балансига қабул қилинган, Сурхондарё вилояти, Ангор туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Ангор» подстанциясидаги куч трансформаторининг юкламалари меъёридан ошганлиги сабабли юқори қувватлисига алмаштириш ишлари олиб борилди.
"Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги подстанцияларда электр жиҳозларини мавсумга тайёрлаш ишлари белгиланган график-режа асосида олиб борилмоқда.
Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳудудида жойлашган, “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли 110/10 кВ кучланишли «Бухоро» подстанцияда режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан Тошкент туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Мустақиллик» подстанциясидаги Т-1 10 000 кВА қувватдаги трансфарматорида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида «ҲЭТ» АЖ Жиззах ҳудудий филиали балансидан “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали балансига қабул қилинган 110/35/10 кВли «Дўстлик» подстанциясидаги куч трансформаторининг юкламалари меъёридан ошганлиги сабабли юқори қувватлисига алмаштириш ишлари олиб борилди.
Электр энергиясини узлуксиз ва хавфсиз етказиб бериш ҳамда электр узатиш тизимларининг ишончлилигини таъминлаш мақсадида “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 110/35/10 кВ кучланишли подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 35/6 кВ кучланишли «Р.Аъзамов» подстанциясида Т-1 трансформаторининг совитиш тизими — радиатор қурилмаларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Қандай ишлар режа қилинган? 374 километр тармоқ, 11 та подстанция, 62 та трансформаторни янгилаш кўзда тутилган. Келаси йили яна 788 километр тармоқ, 35 та подстанция ва 145 та трансформатор модернизация қилинади. Жумладан, маҳаллалардаги одатда, йилнинг қайсидир вақти ёки муайян мавсумда аҳолининг электр энергиясига талаби доимгига нисбатан ортишига ўрганиб қолганмиз. Лекин кейинги йилларда бу тенденция ўзгарди. Энди ушбу талаб мавсум танламаяпти. Йилнинг қайси даври бўлмасин, одамларнинг электр энергия истеъмоли мунтазам ошиб бормоқда. Бу юртимиздаги ривожланиш, аҳоли фаровонлиги ўсиб бориши, иқтисодиёт тармоқлари равнақи каби ижобий омиллар билан боғлиқ. Аммо масаланинг бошқа томони шундаки, талаб ортиши энергетика соҳаси вакиллари олдига аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш вазифасини қўяди.
«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Тошкент учаскаси мутахасислари томонидан 500 кВ кучланишли Л-524 ҳаво тармоғида таянч устунларини тортиб турувчи троссларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Шовот туманидаги 35/10 кВ кучланишли «Пахтазавод» подстанциясида модернизация ишлари давом этмоқда.
"Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан Паркент туманида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «25» подстанцияси 35 кВли «Л-Шоввозсой-2» вакумлий ўчиргичида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
«Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан Термиз туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Ўрикзор» подстанциясидаги Т-1 ва Т-2 трансформаторларини навбати билан назорат кўригидан ўтказилганда, қурилмадаги ВС-10 кВ ва РС-10 кВ кучланишли ички ўтувчи изоляторларда техник носозликлар аниқланган. Носозликлар бартараф этилиб, янги ички ўтувчи изоляторлар ўрнатилди.
«Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Беговот» подстанциясидаги Т-1 трансфарматори мукаммал таъмирдан чиқарилди.
"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан «Шоҳизинда» подстанциясининг 35 кВ очиқ тақсимловчи қурилмаси ва 6 кВ ёпиқ тақсимловчи қурилмаси ҳудудида жойлашган:
Ангрен шаҳрида жойлашган 110/10 кВ кучланишли «Қорабоғ» подстанциясининг ЗРУ-10 кВ ТСН-2 қурилмасида (119-сонли топшириқнома асосида) жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Унда Афғонистон ҳукумати вакиллари, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон Республикалари энергетика вазирликлари делегацияси, шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда дипломатик ваколатхоналар вакиллари иштирок этди.
Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайти, бош саҳифасида Ўзбекистон Республикасининг харитаси шаклида инфографика маълумотнома-жадвали жойлаштирилган бўлиб, қайси ҳудудни белгиласангиз, ўша ҳудуддаги Магистрал электр тармоқлари филиали ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятингиз пайдо бўлади.
Марказий Осиё давлатлари ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб, минтақавий барқарорлик ва иқтисодий ривожланиш учун муҳим омилга айланмоқда.
“Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2025 йил 3 январдаги 2-сонли буйруғи ҳамда Филиал бош муҳандиси томонидан тасқдиқланган иш режаси асосида 2025 йил 5 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси 42-уйда жойлашган 4 ва 7 қаватли биносида филиал маъсул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар ФВБ инспектор Ж.Хўжамбердиев билан ҳамкорликда ёнғинга қарши амалий машғулотлар ўтказилди.