✍️ Янгиқўрғон туманида жойлашган 110/35/10/6 кВ кучланишли «Исковот» подстанциясида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилди. Жумладан, истеъмол ҳажми юқори бўлган даврда тақсимловчи тармоқларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида 10 кВ «Олтинводий» қурилмасида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
«Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари томонидан Хатирчи тумани ҳудудида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Учқара» подстанциясида Т-1 трансформатори ҳамда унинг боғламлари жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Зафар туманида жойлашган 35/10/ кВ кучланишли «Найман» подстанциясида 2500 кВА қувватли Т-1 трансформаторини жорий таъмирлаш ҳамда тарнсформаторда мой сатҳи меъёридан пастга тушгани ҳисобига қўшимча мой қуйиш ишлари бажарилди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти таркибий тузилмасида жами 17 та, шундан 14 та магистрал электр тармоқлари, “Энергомахсусавто”, “Energo-IT” ҳамда “Магистралтармоққурилиш” филиалларидан иборат.
«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари Бўка туманида жойлашган 110/35/6 кВли «Донқўрғонʼ» подстанциясида 35 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасидаги қурилмаларида (ТН-35 кВ) таъмирлаш ҳамда эски ускуна ва жиҳозларни янгисига алмаштириш ишлари олиб боришди.
Мавзу: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширган ишлари сарҳисоби
"Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали мутахасислари томонидан тақсимловчи тармоқларга барқарор электр энергияси етказиб бериш ҳамда 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясида модернизация ишлари амалга оширилмоқда.
“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 35/10 кВ кучланишли «Пахта» подстанциясида режа асосида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, подстанциясининг СШ-10-2 ҳамда ТН-10-2 қурилмаларида таъмирлаш ишлари, шунингдек, РК-ТН-10-2 қурилмасида техник-профилактик ишлар бажарилди.
«Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан Қизилтепа туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Маликчўл» подстанциясида мавжуд Т-2 трансформатори ҳамда унинг 10 кВ кучланишли боғламларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
«Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари томонидан 35/6 кВ кучланишли “Ўғри гузар” подстанциясида бажарилган техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари энергетика объекти ускуналарининг 2025–2026 йил куз-қиш мавсумида ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлашга хизмат қилади.
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 15:00да “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ жамияти биносида “Диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплексини (SCADA) жорий қилиш” инвестиция лойиҳаси доирасида иштирокчи компаниялар учун тендеролди (pre-proposal) маълумот алмашинув — брифинг йиғилиши ўтказилди.
"Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиалининг Чирчиқ шаҳар учаскаси мутахасислари томонидан 110 кВ кучланишли «Л-27-ч-2» тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
«Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали Ғаллаорол туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Қўйтош» подстанциясида Т-1 трансформаторини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
«Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари Нурота тумани ҳудудида жойлашган 35/10 кВли «Қизилча» подстанциясида Т-1 трансформатори ҳамда унинг боғламларида жорий таъмирлаш ишлари олиб боришди.
Энергетика вазирлигида БААнинг “Global South Utilities” (GSU) ) компанияси бош ижрочи директори Али Алшиммари ва “Masdar” компанияси бош менежери Мадди Нираж Кумар билан учрашув бўлиб ўтди.
Бугун, 2025 йил 25 сентябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Акциядорлик жамияти кичик мажлислар залида Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари: Евросиё бўйича Энергетика йўналиши директори ва раҳбари Сюле Килич хоним ҳамда Барқарор инфратузилма гуруҳи бошқарувчи директори жаноб Гарри Бойд-Карпентер билан учрашув ўтказди.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2025 йил 15 сентябрь кунидаги Республикада «Ёнғиндан огоҳлик» умуммиллий компанияси ойлигини ўтказиш бўйича 327-сонли фармойишига асосан «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари иштирокида тушунтириш-тарғибот тадбири ўтказилди.
Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани ► АВВАЛГИ ҲОЛАТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Мирзачўл» подстанцияси
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2025 йил 24 сентябрь куни, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти кичик мажлислар залида “МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ”ни кенг тарғиб қилишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.