“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалининг маъмурий биноси ҳудудида алоқа кабелларига халақит бераётган дарахт шохлари кесилиб, ҳудуд тозаланди.
“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг 35/10 кВ кучланишли «Хурмозор» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
"Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали мутахасислари томонидан110/10 кВ кучланишли «Манак» подстанциясида Т-2 трансформатори ва 10 кВ кучланишли ташқи комплектли тақсимлаш қурилмаси (КРУН-10)да жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
⚡️ Бугун соат 04:25 да 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясига содир бўлган ҳолат туфайли вақтинча тармоқдан узилган барча истеъмолчилар фидер линияларига кучланиш берилди.
Энергетика объектида таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бораётган бригада мутахассислари хабар беришича, 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясига туташ ва юридик истеъмолчилар балансида бўлган фидер қурилмаларида содир бўлган қисқа туташув оқибатида подстанцияга уланган қурилмалардан орқали атрофга ёнғин аломатлари (тутун) кўтарилган.
Аввал хабар берилганидек, Андижон вилоятида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясида қисқа туташув оқибатида 6 кВ кучланишли тақсимлаш қурилмасида чақнаш пайдо бўлган. Натижада Андижон шаҳрининг айрим ҳудудларида (2600 та) электр таъминотида узилишлар содир бўлган.
Аввал хабар берилганидек, бугун, 2025 йил 8 октябрь куни, соат 18:25 да Андижон вилоятида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясида чақнаш пайдо бўлиши натижасида Андижон шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар содир бўлган.
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 500 кВ кучланишли Л-524 ҳаво тармоғи таянчларига чақмоққа қарши яшинқайтаргич жиҳозлари ўрнатилди.
“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Бекат» подстанциясининг Т-1 трансформаторида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг 220/110/10 кВ кучланишли «Гўзал» подстанциясида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари томонидан Қибрай туманида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Қодирия» подстанцияда мавжуд 16 000 кВА қувватлили Т-2 трансформатори жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Тақсимловчи тармоқларга электр энергияси барқарор етказиб бериш ҳамда 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига барқарор фаолият юритиш мақсадида "Андижон магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 110 кВ кучланишли «Чинобод» электр узатиш тармоғида модернизация ишлари бажарилди.
«Ёшлар» радиоканалининг FM.104.0 тўлқинлари тўлқинларида жонли эфирга узатилган «Оқшомга қадар» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти босқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П. Урунов телефон алоқаси орқали радиобошловчи-журналист томонидан радиотингловчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Ҳудуд: Андижон вилояти: Андижон шаҳар т ва Олтинкўл тумани. Эртага: 2025 йил 7 октябрь куни 220/35/10 кВ кучланишли «Бобур» ва 35/10 кВ кучланишли «Алам» подстанцияларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Косон туманида жойлашган 110/35/10кВ кучланишли «Сурхон» подстанциясида электр қурилмаларини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга, истеъмол ҳажми юқори бўлган даврда тақсимловчи тармоқларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида техник-профилактик ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
«Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари томонидан Нурота тумани ҳудудида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида ТСН-1 ҳамда ТСН-2 энергетика объекти ички эҳтиёжи учун фойдаланиладиган трансформаторига техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.
“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 110/6 кВ кучланишли «Арнасой-3» подстанциясида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахасислари томонидан Бўка туманида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Дўнгқўрғон» подстанцияда Л-Д-Ю 110 кВ мойли ўчиргич жорий таъмирлаш ва порталларни бўёқлаш ишлари олиб борилди.
”Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали электр узатиш линиялари хизмати мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли Л-П-Уз электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмир ишлари олиб борилди.
2025 йил 8 октябрь куни: ▪️110/35/10 кВ кучланишли «Шовот», ▪️110/10 кВ кучланишли «Маданият», подстанцияларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.