2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
«Яйилма» подстанциясидаги носозлик босқичма-босқич бартараф этилиб, тармоққа кучланиш берилмоқда
  • 08.10.2025
  • 64

⚡️ Энергетика объектида таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бораётган бригада мутахассислари хабар беришича, 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясига туташ ва юридик истеъмолчилар балансида бўлган фидер қурилмаларида содир бўлган қисқа туташув оқибатида подстанцияга уланган қурилмалардан орқали атрофга  ёнғин аломатлари (тутун) кўтарилган. 

Подстанция ҳимоя тизими ишлаб, энергетика объектидан чиқувчи тармоқларни автоматик равишда ўчирган. Ижтимоий тармоқда видео олиб тарқатган аҳоли вакилларига подстанциянинг асосий қурилмаларида ёнғин чиққандек кўринган. 

❗️Аммо подстанциядаги трансформатор қурилмаларида носозлик қайд этилмаган, соз ҳолатда.

Мутахассислар чақнаш оқибатида зарар етган қурилмаларни таъмирлаб, носоз жиҳозларини алмаштиришмоқда. Айни пайтда захира қувват тизими орқали фидер тармоқларига навбатма-навбат кучланиш берилмоқда. 

⚡️ Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

⚡️ Соат 20:59 да 110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясига уланган ва носозлик туфайли тармоқдан узилган 7 МВт истеъмолчиларнинг 4 МВт қисми захира қувватларига уланди. 

Айни пайтда қолган 3 МВт истеъмолчиларни тармоққа улаш ишлари амалга оширилмоқда.

⚡️  110/35/6 кВ кучланишли «Яйилма» подстанциясига содир бўлган ҳолат туфайли вақтинча тармоқдан узилган истеъмолчилар фидер линияларига  босқичма-босқич кучланиш берилмоқда. 

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati