2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Қашқадарё вилояти: Л-Бойқўрғон электр узатиш тармоғидани насозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди...
  • 24.01.2026
  • 14

Бугун соат 21:01 да Қашқадарё вилоятида 110 кВ кучланишли  Л-Бойқўрғон электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди.

Натижада Деҳқонобод туманининг кичик ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда аҳоли истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчилар бошқа манбадан таъминланиш чоралари кўрилмоқда. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 21:52 да 110 кВ кучланишли  Л-Бойқўрғон электр узатиш тармоғининг электр таъминоти ўчган 3 МВт қувватдаги истеъмолчилардан 2 МВт истеъмолчилари бошқа манбага ўтказилиб, электр таъминоти қисман тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 08:35 да Л-Бойқўрғон электр узатиш тармоғидаги техник нуқсон бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг қолган қисмига ҳам кучланиш берилди. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati