
Бугун соат 15:45 да Жиззах вилоятида 35 кВ кучланишли Л-Қўйтош-1 электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди.
Натижада Ғаллаорол туманининг айрим истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчилар бошқа манбадан таъминланиш чоралари кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Кеча соат 20:01 да Жиззах вилоятидаги 35 кВ кучланишли Л-Қўйтош-1 электр узатиш тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланган эди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати